Зойир Мирзаев: Аҳолидан қайтариб олинган томорқалар захирага олинади

Зойир Мирзаев.

Тошкент вилоятида аҳоли фойдланмагани учун олиб қўйилган ерлар давлат захирасига қайтариб олинади.

Бу ҳақда ҳоким вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев халққа мурожаати пайти гапирди:

“Вилоятда 31 мингта хонадонга тегишли 775 гектар аҳоли томорқасидан самарали фойдаланилмаган... Битта маҳаллада фуқаролар томонидан олиб қўйилиб, лекин ҳеч нарса экилмаган ёки қурилмаган 88 гектар ер борлиги аниқланди. Энди уни қайтариб олиб, аукционга қўйиб сотамиз. Ёки фермер хўжалиги қилиб, аҳолига 10 сотихгача тақсимлаб бўлиб берамиз".

Шавкат Мирзиёев иккинчи муддатга қайта сайлангач амалга оширган кадрлар "рокировкаси" натижасида Зойир Мирзаев Қашқадарёдан Тошкент вилоятига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб ўтказилган.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Озодлик фош қилган "Оққўрғон иши" ортидан бош вазир ўринбосари ишдан олинди

Зойир Мирзаев бош вазир ўринбосари бўлиб ишлаган пайти Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида мулозим ва фермерларни ариқдаги совуқ сувга тушириб, бир неча фермерни тош кўтаришга мажбурлаб, хўрлагач, лавозимидан олинган эди.

Тармоқларда шов-шув бўлган ўша ҳодисадан кейин Мирзаев 2018 йил 7 ноябрдан Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланган, 2019 йил октябридан Қашқадарё вилоятида ҳокимлик қилаётган эди.