Жиззах шаҳрида тунда кўчада юрган аёлни зўрлаб, унинг телефони ва пулларини олиб қўйган уч киши қўлга олингани ҳақида Ички ишлар вазирлигининг “Постда” нашри хабар берди.
Билдирилишича, тунги соат 2:30.лар атрофида кўчада юрган Н.Х.,ни уч эркак “Nexia” автомашинасига мажбурлаб чиқариб, Обод маҳалласига олиб кетишган ва ўша ерда зўрлашган.
Шундан сўнг улар аёлнинг сумкасидан уяли телефони ва юз минг сўм пулини олиб қўйишган. Бу ҳақда ўша куни Н.Х., ички ишлар органига ариза билан мурожаат қилган.
“Ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур қинғирлик Жиззах шаҳрининг Кўтарма маҳалласида яшовчи Ж.Ш., Алишер Навоий маҳалласида истиқомат қилувчи Д.Н., Тошлоқ маҳалласида яшовчи Ж.Ю. томонидан содир этилгани аниқланди. Айбланувчилар ҳибсга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди”,-дейилади хабарда.