Миллий Гвардияга янги қўмондон тайинланди

Миллий гвардия аскарлари.

Генерал-майор Жўраев Рустам Мирзаевич Ўзбекистон Миллий Гвардияси қўмондони лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Рустам Жўраев тайинловга қадар 2018 йил февралидан буён ички ишлар вазири ўринбосари — Тошкент ИИББ бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди.

Маълумотларга қараганда, Рустам Жўраев 1968 йилда туғилган, Ички ишлар вазирлиги академияси битирувчиси (1994). 1994−2008 йилларда Ички ишлар вазирлигида турли лавозимларда, 2008−2012 йилларда — Президент девонида, 2012−2015 йилларда Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари, 2015−2015 йилларда — Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, 2015−2017 йилларда — Хоразм вилояти ИИББ бошлиғи, 2017−2018 йилларда — фавқулодда вазиятлар вазири сифатида фаолият кўрсатган.

Ўзбекистон Миллий Гвардияси қўмондони лавозимида 2017 йилнинг августидан буён Баҳодир Ҳамидович Тошматов ишлаётган эди.