Россиядан иш излаётган ўзбекистонлик IT-мутахассислар сони кўпайди

Иллюстратив сурат.

Иллюстратив сурат.

Россиядан иш излаётган ўзбекистонлик IT-мутахассислар сони жорий йилда 2020 йилдагига нисбатан 62 фоизга кўпайди. Бу ҳақда Москванинг нуфузли “Коммерсантъ” нашри 8 ноябрь куни хабар берди.

Хабарда Россиядан ўтган йили ўзбекистонлик қанча IT-мутахассис иш топгани ва жорий йилда иш излаётган ўзбекистонлик мутахассислар сони тўғрисида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Нашрнинг ёзишича, айни пайтда Россиядан иш излаётган қозоғистонлик IT-мутахассислар сони 36 фоизга, украиналиклар сони 22 фоизга кўпайган.

Spot.uz нашрининг ёзишича, Ўзбекистоннинг ўзида июль-август ойларида 4 минг IT-мутахассисга эҳтиёж пайдо бўлган.

Бу иш ўринлари учун камида 9 минг мутахассис талабгор бўлган. Бу эса 2020 йилга нисбатан 4,5 баробарга кўпдир.

Нашрнинг билдиришича, 2021 йил бошидан бери IT-мутахассисларнинг ойлик маошлари миқдори 15 фоизга кўтарилган ва 7 миллион сўмга етган.