Сирдарёда 4 кунлик чақалоқни 20 минг долларга пулламоқчи бўлган аёллар қўлга олинди

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида 4 кунлик қизалоғини 20 минг долларига сотмоқчи бўлган мирзаободлик И.С. ҳамда унинг ховослик шериги Н.Ш. ушланган.

Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълумотига кўра, аёллар чақалоқни Гулистон шаҳрида яшовчи С.З. га пулламоқчи бўлган пайтда вилоят ИИБнинг Террорчилик ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Ховос тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган.

Тадбир чоғида И.С. ва Н.Ш.дан ашёвий далил тариқасида 20 минг АҚШ доллари олинган. Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан тезкор текширув ишлари олиб бориляпти.