Тошкент шаҳри таркибига яна бир туман қўшилди, пойтахтдаги туманлар сони 12 тага етди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон президентининг жорий йил 11 ноябридаги қарори билан Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигига тегишли “Ҳуқуқий ахборот” Телеграм-канали маълумот тарқатди.

Ҳужжатга мувофиқ, Янгиҳаёт туманига ўтказилган ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг почта манзили улардан ариза ёки маълумот талаб қилмаган ҳолда тўғридан-тўғри электрон тизим орқали бепул ўзгартирилади.

Қарор ортидан Тошкент шаҳри таркибига кирувчи туманлар сони 12 тага етди. Бунгача Ўзбекистон пойтахтида Бектемир, Миробод, Мирзо Улуғбек, Олмазор, Сергели, Учтепа, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яккасарой ва Яшнобод каби туманлар бўлган.