Тошкент ҳавосининг ифлосланиши 7 ноябрь куни меъёридан 3,3 баробарга кўп бўлди

“Ўзгидромет” 4 ноябрда атмосферадаги чанг миқдори белгиланганидан 30 баробарга ошганини расман маълум қилган.

“Ўзгидромет” 4 ноябрда атмосферадаги чанг миқдори белгиланганидан 30 баробарга ошганини расман маълум қилган.

Пойтахт Тошкентда ҳавонинг чанг билан ифлосланиш даражаси 7 ноябрь куни белгиланган меъёрдан 3,3 бараварга кўп бўлди, деб хабар берди “Ўзгидромет”.

Ташкилотнинг билдиришича, бу аввалги кунлардаги концентрациядан анча оздир ва ҳавонинг ифлосланганлик даражаси камайганини англатади.

4 ноябрь куни Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳрида бошланган кучли қўм бўрони Тошкент шаҳрига ҳам етиб келган эди. Ўшанда мамлакатнинг энг йирик шаҳри бўлган Тошкентда маҳаллий вақт билан соат 21:00 ва 23:00 орасида чанг миқдори рухсат этилган меъёрдан 30 баробаргача кўтарилгани қайд этилди.

Шу куни пойтахт ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёда биринчи ўринга чиқди.

6 ноябрь кундузи ҳавонинг исиши атмосферада чанг таркиби сезиларсиз камайишига олиб келди, аммо чангли ғубор бутунлай тарқалмади.

Тошкентда чанг-бўрон туфайли тез ёрдамга чақириқлар сони ошди. 5 ноябрдан 6 ноябрь соат 06:00 га қадар умумий чақириқлар сони 4110 тага етиб, нафас олиш билан боғлиқ мурожатлар сони 709 тани (жами чақириқларнинг 17,2 фоизи) ташкил қилган.