Уйида ободонлаштириш корхонаси ишчиларини ишлатган прокурор бўшатилди

Иллюстратив сурат.

Бош прокурорнинг 2021 йил 23 август кунги буйруғига асосан Сардор Режаббоев Қўрғонтепа тумани прокурори лавозимидан озод килинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Сардор Режаббоев Андижон туманида жойлашган ҳовлисида баҳордан кузгача туман ободонлаштириш ходимларини ишлатгани тўғрисида 10 август куни “Мухбир Далиев” Telegram-канали хабар берганди.

Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказган. Текширув натижаларига кўра Сардор Режаббоев ишдан олинган.