Ўзбекистон аҳолиси сўнгги уч ойда 301 минг кишига кўпайди

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистон давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, мамлакат аҳолиси сони 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида 301 минг кишига кўпайди.

Расман билдирилишича, 2021 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 34 860 170 кишига етди.

Қўмита аҳолининг 17 миллион 700 мингги шаҳарларда, 17 миллион 200 мингги қишлоқларда яшашини ҳам маълум қилди.

Статистика қўмитаси 2021 йилнинг 1 январида Ўзбекистон аҳолиси сони 34 миилион 558 минг 900 киши эканини билдирган эди.