Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 18 август ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирусдан ўлганлар сони 1002 нафарга етди.
Ўтган бир сутка ичида 844 кишида коронавирус аниқланган ва беморлардан 8 нафари вафот этган.
Бундан ташқари 18 август куни пневмониядан 3 киши вафот этиб, шу кунгача пневмония қурбонлари сони 132 нафарга етди.
18 август куни яна 386 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 19586 нафарга етди. Кеча уларнинг 375 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 12168 нафарни ташкил қилмоқда.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 146459 кишига етди. Улардан 139021 нафари соғайди.