емайл: bekievam@rferl.org Facebook: @Mehribon.Bekieva
Ҳафтанинг олти кунида ўқитувчидан маърифатдан бошқа ҳамма мақсадда фойдаланишни касб қилган ҳокиму ҳокимчалар¸ энди ўқитувчиларни ягона дам олиш куни - якшанбада ҳам уйма-уй юришга мажбур қилмоқда¸ дейди наманганлик муаллимлардан бири.
Паркентнинг ташландиқ Навбаҳор маҳалласига газ олиб келиш ҳаракати учун жиноятчига чиқарилган Азамат Ëқубов иши бўйича маҳкама бошланди. Ëқубов халқ мулкини ўзлаштирганлик ва талон-тарож қилганликда айбланмоқда.
Бу гапни яқинда ўз турмуш ўртоғи¸ ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармонов билан учрашиш учун Жаслиқ қамоқхонасига бориб келган Озод Ëқубова етказди.
Қўқондаги "ободонлаштириш" ортидан бир неча миллион сўмлик мол-мулкидан ажраб қолган савдогар ва тадбиркорлар ўз ҳаққини талаб қилгани учун босимга учрамоқда.
Жиззах вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Фидойилар” гуруҳи аъзолари уйма-уй юриб қизларни 23 ёшгача эрга бермаслик, йигитларни 25 ёшгача уйлантирмаслик ҳамда аёлларни 30 ёшдан кейин туғдирмаслик борасида ташвиқот олиб боришаяпти.
Бундай тилхатларга мажбуран қўл қўйдирилаëтган фарғоналиклар қурол-яроғ сақламаслик, бегона одамларни ўз уйига киритмаслик¸ ҳукуматга қарши ташвиқотларни эшитмаслик каби мажбуриятларни ўз зиммасига олмоқда.
Ўзбекистонда тўй мавсуми бошланмоқда. Тошкентлик йигитлар, асосан, ҳижоб ўраган қизларга уйланишни маъқул кўришаяпти.
Сурхондарёлик Райҳон Соатовани тергов давомида зўрлаган 12 милиция ходими устидан очилган жиноий иш судга оширилмайди. Айтишилича, ДНК текшируви хулосаси асосида шундай қарор берилган.
Эндиликда Ўзбекистонда пластик карточкалардан фойдаланишга мажбурланувчилар сони янада кўпайиши мумкин - 19 апрел куни президент Ислом Каримов нақд пулсиз ҳисоб-китобни рағбатлантиришга оид қарор имзолади.
Жорий йилнинг 16 апрел куни қўқонлик бир аёл ўз уйининг ноқонуний бузилганига норозилик сифатида шаҳар хокимлиги биноси олдида қон томирларини кесиб ўз жонига қасд қилди.
Шу кунларда Ўзбекистон бўйлаб Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ногиронларни қайта текширувдан ўтказиб, кўпчиликни ногиронлик хужжатидан мосуво қилмоқда. Айтилишича¸ Ўзбекистондаги 20 фоиз ногирон бундай ҳужжатсиз қолиши мумкин.
Қирғизистондаги халқ исëнини ўкинч билан кузатиб¸ ўз миллатдошларига қачонгача қўйдек юрамиз¸ дея мурожаат қилган йигит ҳайқириғига жавоблар келмоқда.
12 апрел куни Қашқадарё вилоят жиноий ишлар суди ҳукмига мувофиқ, икки ҳуқуқ фаоли – Меҳринисо Ҳамдамова билан Шаҳло Раҳмонова, шунингдек, Зулхумор Ҳамдамова узоқ муддатларга озодликдан маҳрум қилинди.
Қозоғистонда бир ўзбек мардикори ботулизмдан заҳарланиб ўлди, яна бири жонлантириш пaлатасида ётибди. Жами 13 нафар ўзбекистонлик консерваланган бақлажон салатидан заҳарланиб шифохонага тушди.
Сўнгги тадқиқотлар, бу қадим ўзбек нақлининг ҳаëтийлигини тасдиқлади -косметика маҳсулотларидан фойдаланиш бўйича Эрон ислом жумҳурияти хотин-қизлари дунёда еттинчи ўринни эгаллаб¸ анча-мунча Ғарб аëлларини йўлда қолдирди.
Бу гапни Озодликка айни шундай режа топширилган гинеколог врачлардан бири хабар қилди. Айтилишича¸стерилизацияга кўнмаëтган аëлларга милицияга олиб кетиш ва болаларининг нафақа пулларини кесиш билан таҳдид қилинмоқда.
7 апрел куни Озодликка бўлган қўнғироқларнинг деярли барчаси Қирғизистонни чулғаб олган халқ исëнига оид бўлди.
Москва метросидаги портлашлардан кейин Ўзбекистон пойтахтида назорат кучайтирилди. Олинган хабарларга кўра, Тошкент метроси бекатларида хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, диндорларнинг уйларида текширув ва тинтувлар ўтказилаяпти.
Юқори даражадаги учрашувлар, саммитлар чоғида жабҳаорти хизматчилари бўлмиш таржимонларга катта масъулият юкланади. Халқаро миқёсдаги музокараю мубоҳасаларнинг муваффақияти, бундай учрашувларда муштарак нуқталарнинг топилиши кўп жиҳатдан ана шу касб эгаларининг маҳоратига ҳам боғлиқ бўлади.
Хайрулла Ҳамидов мухлисларидан тушаëтган бу саволга жавоб берган журналистнинг онаси Муқаддас ая¸ ўғлининг ҳолидан бехабарлигини айтади.
Давомини ўқинг