тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
Озодлик манбаларига кўра¸ Мустақиллик тантаналарига камида бир ой олдин бошланадиган тайёргарликнинг асосий оғирлиги коллеж ва лицей талабалари зиммасига тушмоқда. Талабаларнинг жазирама иссиқда¸ ноинсоний шароитларда байроқ кўтариб рақс тушишга мажбурланаëтгани айтилмоқда.
Ўзбекистон жанубий туманларида пахта теримига сафарбар этиладиган ҳашарчиларга жой тайёрлаш ҳомий ташкилотларга тақсимлаб берилди. Озодлик манбаларига кўра¸ ҳар бир ташкилот ҳашарчиларни ётоқ жойидан тортиб қозон-самоваргача таъминлаши лозим.
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида яшовчи маҳалла фаоли Набижон (Тўрабой) Жўрабоев беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман суди уни товламачилик ва фирибгарликда айбдор, деб топди. Инсон ҳуқуқи фаоллари Набижон Жўрабоевга ўқилган ҳукмни буюртма, дея атамоқдалар.
Ўзбекистон президенти мустақилликнинг йигирма икки йиллиги муносабати билан Гулистон Давлат университетининг катта ўқитувчиси Фарҳод Мусурмонқуловни "Шуҳрат" медали билан тақдирлади. Президент фармони чиқишидан бир ойча аввал бу ўқитувчи абитуриентни ўқишга киритиш эвазига 4000 АҚШ доллари олаётганда ушлангани аниқланди.
Озодликнинг навбатдаги Баҳс майдонида Ўзбекистондаги "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўтказган сўров бўйича мунозара юритилди. Бу сўровга кўра, респондентларнинг 99.1 фоизи президент Ислом Каримовни “барқарорлик ва мустақилликни мустаҳкамлаш, давлат олдида турган муаммоларни муваффақиятли ҳал этишнинг кафили”, деб ҳисоблаган. Ҳақиқатан ҳам шундайми? Баҳс майдонига президент сиёсатидан "мамнун"ларни ва "мамнун бўлмаган"ларни таклиф этдик.
Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Бухоро вилояти бўлими раиси, 60 яшар фермер Бобомурод Раззоқов устидан суд бошланди. Бобомурод Раззоқов одам савдосида айбланяпти. Бироқ инсон ҳуқуқи ҳимоячилари унга қўйилаётган бу айб тўқима эканлигини иддао қилмоқдалар.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Тожикистоннинг Сариосиë туманига туташ ҳудудида жойлашган “Талко” алюминий заводининг атроф-муҳитга ҳалокатли таъсирини бартараф этиш чоралари тўғрисида қарор қабул қилди.
Озодлик манбаларининг айтишича, Намангандаги “Навбаҳор” стадиони қурилишини Мустақиллик байрамигача тугатишга ваъда берган вилоят ҳокимининг оғзаки буйруғига кўра , тадбиркорлар, ўқитувчи ва бозор ходимлари қурилиш учун пул ўтказишга мажбурланаяпти.
Тожикистон фуқароси Абдумавлон Абдураҳмонов Ўзбекистонда ҳибсга олинган. Абдураҳмонов қариндошларига кўра, у ўғлини кўргани Ўзбекистонга келганида миллий хавфсизлик ходимлари томонидан қўлга олинган. Ҳозирча Тошкент расмийлари Абрураҳмоновнинг ҳибсда эканини рад этмоқда.
Ўзбекистон делегацияси Душанбеда ўтаётган халқаро конференцияда яна бир бор Марказий Осиё давлатларини дарёлар сувини одилона тақсимлашга чақирди.
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида янги жоме масжиди қурилиши лойиҳалаштирилмоқда. Президент қарорига кўра, масжид қурилиши келгуси йилнинг январида бошланади ва ноябр ойида фойдаланишга топширилади.
Самарқанднинг “Динамо” футбол жамоаси ўйинчиси Александр Клецков билан тузилган шартномани Туркиянинг “Ўрдуспор” жамоаси бекор қилди. Бунга “Динамо” футбол жамоаси раҳбариятининг ўйинчига жавоб бермагани сабаб бўлди.
Озодликнинг навбатдаги Баҳс майдонида Ўзбекистонда яқинда бошланадиган пахта терими мавсумида расмийлар турли чекловларни жорий қилишга қанчалик ҳақли экани тўғрисида мунозара юритилди.
“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси мамлакат фуқароларини лицензиясиз хонандалар ҳақида маълумотга эга бўлса, эстрада бирлашмасига етказишга чақирган. Бу ҳақда “Даракчи” газетасига гапирган Ўзбекнаво раҳбари ўринбосарига кўра, санъаткорлар “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланганига қарамай фуқаролик мажбуриятларини англаб етмаяпти”.
24 июл куни Зарафшон шаҳар ҳокими Илҳом Эшмирзаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинди. Собиқ ҳоким ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, катта миқдордаги давлат маблағини ўзлаштирганликда айбланмоқда. Шунингдек, Эшмирзаевнинг педофилияда гумонланаётгани иддао қилинмоқда.
Озодликнинг навбатдаги Баҳс майдонида ўзбекистонлик муҳожирларнинг сиёсий фаоллиги, бугун ўзбек жамиятидаги воқеаларга уларнинг қандай муносабатда бўлаётгани ҳақида баҳс бўлди.
Биринчи августга ўтар кечаси Тошкентнинг Олмазор туманидаги “Исломобод” жоме масжидига ниқобли номаълум шахслар бостириб кириб, масжид қоровулига оғир тан жароҳати етказган. Босқинчилар масжиддан “Эҳсон қути”сидаги пулларни ва бир қанча ашёларни ўғирлаб кетган.
Тожикистонда 20-21 август кунлари ўтказиладиган сув ҳамкорлиги бўйича Халқаро конференцияда Ўзбекистон иштирок этиш истагини билдирганича йўқ. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийси жума куни журналистлар билан ўтказилган брифингда эълон қилди.
Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Ўзбекистон президенти имзолаган қарорга кўра, ҳукумат энди хорижга ўз маҳсулотларини экспорт қилмоқчи бўлган хусусий тадбиркорлар ва фермерларга ҳар томонлама ёрдам беради.
Ҳуқуқ фаоллари журналист Солижон Абдураҳмоновнинг "тўқима айбловлар" билан0 қамоққа ташланиши учун масъул расмийлар рўйхатини АҚШ ва Европа ҳукуматларига тақдим қилиб, уларга нисбатан санкция жорий қилинишига эришиш ниятида эканликларини айтмоқда.
Давомини ўқинг