тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
Озодликнинг Тошкентдаги ҳамкорларига кўра, харидорлар компания салонларини 7 август куни эрталабдан “ишғол” қила бошлаган. Келаси йили ишлаб чиқариладиган автомашиналар савдоси бошлангани тўғрисидаги маълумотни Озодлик мухбири “GM Uzbekistan” масъул ходимидан олди.
Бу мавзуни Баҳс майдонига олиб чиқишимизга Озодликнинг Эркин микрофонида ногиронларнинг йўқчиликдан тиланчилик қилишлари ҳақида гапирган самарқандлик ва сурхондарёлик тингловчиларнинг айтганлари ва уларга қарши гапирган хоразмлик ногироннинг фикрлари сабаб бўлди.
Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида тарқалган геморрагик безгак касаллиги одамлар ўлимига сабаб бўлмоқда. Озодлик олган маълумотларга кўра, ўнга яқин одам бу касаллик қурбони бўлган. Хўжайлида қорамол гўштидан келиб чиқадиган бу касалликка қарши кураш учун кенг қамровли профилактик ишлар олиб борилмоқда.
Таниқли кулги устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳожибой (Ҳожимурод) Тожибоев оламдан ўтганига беш йил бўлди. Озодлик таҳририяти ўзи вафот топган бўлса-да, халқни юракдан кулдирган иборалари оғизма-оғизга кўчиб юрган сўз устасининг хотирасига махсус эшиттириш ҳозирлади.
Ўзбекистон "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги Кодексига қўшимчалар киритишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳада ўрта ва махсус таълим муассасалари ўқувчиларининг давомати учун маъмурий жавобгарлик тўлиғича ота-она зиммасига юкланди.
Озодликка WhatsApp тармоғидан келган хабарлардан бирида ЎзГазОйлга қарашли АЁҚШларда мижозларга сотиладиган бензиндан уриб қолинаётгани ҳақида ёзилган. Бироқ ширкат масъуллари бу хабарни рад этмоқда.
Жондорлик фермер, “Эзгулик” жамияти Бухоро вилоят бўлими раиси Бобомурод Раззоқовнинг ҳибсга олинишига сабаб бўлган ариза муаллифи Гулшан Каримова фоҳишахона сақлаганлиги учун аввал икки марта судлангани маълум бўлди. Бу ҳақдаги ҳужжатларни қўлга киритган “Эзгулик” жамиятига кўра, Бобомурод Раззоқов тўқима айбловнинг қурбони бўлмоқда.
Озодликнинг навбатдаги Баҳс майдонида "15 августдан бошлаб иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақа тўловларининг 15 фоизга оширилиши ўзбекистонликлар турмуш тарзини яхшилайдими ёки баттар қиладими?" мавзусида мунозара юритилди. Ҳукуматнинг бу тадбирини қўллаб-қувватловчи ва уни танқид қилувчи муштарийлар баҳслашди.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов "мамлакатда тиланчилар қолмади", деб айтганидан сўнг катта шаҳарлардаги милиция ходимлари барча тиланчиларни ушлаб қамаяпти ёки шаҳардан ташқарига чиқартириб юбораяпти.
Ўзбекистон коллежларида талабаликка қабул қилинишдан олдин, ота-она ўз фарзандининг қишлоқ хўжалик ишларига жалб қилинишига қарши эмаслиги ҳақидаги шартномани имзоламаса¸ ҳужжат қабул қилинмаëтир. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъули Озодлик билан суҳбатда¸ бундай амалиëтдан бехабарлигини билдирди.
Термиздаги ободончилик доирасида мевали ва манзарали дарахтларнинг аёвсиз кесилаётгани ҳақида YouTube порталига яна иккита лавҳа қўйилди. Видеолавҳада уйлари бузилаётганидан шикоят қилган одамлар билан милиция ходимлари ўртасида юзага чиққан можаро ҳам тасвирланади. Бу муаммолар хусусида Интернетда чиқиш қилган 75 ёшли Ўлмас опа Очилдиеванинг яқинлари эса таъқиб қилинмоқда.
11 июлдан бошлаб “Капиталбанк” хориждан келган пул жўнатмаларидан хизмат ҳақи олмайди. Бу ҳақда банкнинг расмий сайтида хабар қилинди. Ўтган ой банк хориждан юборилаётган пул жўнатмаларидан хизмат ҳақи олишни бошлаган ва бу меҳнат муҳожирларининг норозилигига сабаб бўлган эди.
Озодликнинг баҳс майдонига турли сабаблар билан Ўзбекистонни тарк этган муҳожирларни таклиф этдик. Унда бугунги Ўзбекистон табиатини, одамларини, муҳитини соғинаётган ёки бу муҳитга умуман қайтишни истамаётган муштарийлар мунозара юритди.
Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Баҳодир Ҳодиевнинг саратонда кўчат ўтқазишга оид топшириғидан илҳомланган Гулистон Давлат университети ўқитувчиси барчани ҳашарга чақирди.
Андижон вилоятининг Пойтуқ шаҳридаги 20га яқин ҳунармандчилик дўконлари бир йил олдин бузилиб, ҳунармандлар ишсиз қолган эди. Уларга янги бозордан жуда қиммат нархда дўконлар сотиб олиш таклиф қилиняпти. Бироқ, ҳунармандларнинг ишлаб топганлари фақат кундалик эҳтиёжидан ортмаётгани учун улар ҳокимият таклиф қилган дўконларни сотиб олиш қудратига эга эмас.
Самарқанд шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ўткир Норшодиев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинди. Айтилишича¸ Норшодиев пора олганлик ва у раҳбарлик қилган гуруҳ гумонланувчиларни қийноқ воситасида "айбни тан олдирганлик"да айбланмоқда.
Андижон вилоятида тадбиркорлардан Paynet терминалларининг олиб қўйилаëтгани¸ Озодлик манбалари томонидан пенсия таъминотидаги нақд пул етишмовчилиги билан изоҳланмоқда. Аммо Марказий банк расмийси бундай муаммо борлигини инкор қилди.
Озодликнинг навбатдаги Баҳс майдонида коллеж, лицей ва ўрта мактаблар битирувчиларига хайрлашув кечалари ўтказишга имкон бериш керакми, йўқми мавзусида мунозара юритилди. Баҳс майдонига битирув кечаларининг тарафдорлари ва уларга қарши бўлганларни таклиф этдик.
Наманган шаҳридаги икки қаватли “Ўзбегим” кафесига 29 июнга ўтар кечаси ўт тушди. Кафе ва унинг ичидаги дўкон икки соат ичида ёниб кул бўлди. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Тошкентдаги барча коллеж ва лицейлардан қора, рангли металл ва қоғоз чиқиндилари топшириш мажбуриятини бажариш талаб қилинмоқда. Ўқиётган мутахассислигига темир-терсакнинг умуман алоқаси бўлмаган талабалар металл ва қоғоз чиқиндиси тополмай, унинг ўрнига пул йиғиб беришмоқда.
Давомини ўқинг