тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган тингловчиларимиздан бири Россияга иш излаб кетаётган ўзбекистонликлар орасида ўспирин болалар кўпаяётганидан ташвиш билдирди.
15 май дунёда халқаро оила куни сифатида нишонланади. БМТ Бош котиби Бан Ки Мун халқаро оила куни муносабати билан қилган баёнотида ер юзида миллионлаб одамларнинг оиласидан узоқда яшаётганлиги сабаб, фарзандлар қаровсиз қолаётганидан ташвиш билдирди.
Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон фуқаролари Олмаота-Тошкент автомобил йўлида хотин-қизларни бўғиб ўлдириб¸ улар тақинчоқларини ўғирлаганликда айбланмоқда.
Озодлик манбаларига кўра¸ 10 май куни кечқурун ëққан шиддатли ёмғир натижасида Туятортар канали тошиб кетган ва қишлоқни сел босган - ўнлаб уйларга шикаст етган¸ экин ерлари сув остида қолган.
"Эркин микрофон"га Самарқанднинг Иштихонидан қўнғироқ қилган қария ўз қишлоғидаги шароитдан шикоят қилиб, маҳаллий ҳокимиятга борганда ана шундай жавоб олганини айтади.
Наманган вилоятининг Норин тумани маркази Ҳаққулобод шаҳрини янги бош планга асосан ободонлаштириш ишлари бошланди.
5 майдан бошлаб Жиззах вилоятининг бир қанча туманларидаги касб-ҳунар коллежлари талабалари пахта чопиғига сафарбар этилади. Бу ҳақда Озодликка вилоятдаги коллежлардан бирида ўқиётган Жасур хабар берди.
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманига келган сел оқибатида 14 яшар икки ўсмир нобуд бўлди. Тинимсиз ёққан ёмғир оқибатида аҳоли уйларига жиддий шикаст етгани айтилмоқда.
Кейинги йилларда Ўзбекистонда диний сабаларга кўра қамалаётганлар сафига "нурчилар" диний оқимига алоқадорликда айбланиб жазоланаётган зиёли ёшлар қўшилмоқда. Бундан ташқари ўтган йили Ўзбекистонда фаолият олиб борган туркиялик тадбиркорларнинг бизнеси тортиб олиниб, мамлакатдан ҳайдалишига "иқтисодий жиноятлар"дан ташқари "нурчилар" диний оқимига алоқадорлик айблари ҳам сабаб бўлди. Баҳс майдонининг бугунги мавзуси Ўзбекистон ҳукумати миллий хавфсизликка таҳдидлар сирасига "нурчилар" ҳодисасини қўшиши ортидаги сабаблар ҳақида.
Ўзбекистон президенти 26 апрел куни “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонунга имзо қўйди ва қонун шу кундан кучга кирди.
Расмий Тошкент Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинларини ўз мажбуриятини бажармаслик ҳамда ўзбекистонлик фуқароларни келишилган чегара пунктларидан ўтказмаëтганликда айблади.
Чернобил фожиасининг 26-йилида ўзбекистонлик чернобилчиларнинг деярли ўндан бир қисми қолди, холос. Чернобил АЭС фалокати оқибатларини бартараф этишда 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик мажбурий равишда қатнашди.
"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган ўзбекистонликларнинг баъзилари маҳаллий ҳокимият бедодлигидан шикоят қилган бўлса, бошқаси қўшни республика ҳудудидан Россияга кетаётган меҳнат муҳожирлари бошдан кечираётган мушкулотлар ҳақида гапирди.
Баҳс майдонининг бугунги сонида тошкентлик икки нафар тингловчимиз бугунги ўзбек тўйлари ҳақида баҳслашадилар.
Ўзбекистон ҳукумати ҳарбий мажбуриятли ёшларнинг эркин ҳаракат қилишини чекламоқда. Бу ҳақда хабар тарқатган Ўзбекистон Экспертлар ишчи гуруҳига кўра, меҳнат муҳожирлигига кетмоқчи бўлган ёшлардан бир ойлик ҳарбий хизматга бориш талаб қилинмоқда ва хизмат учун тўловлар мажбурий тарзда ундирилмоқда.
Янги китоб дўкони очилишида иштирок этган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф собиқ иттифоқ даврида бундай китоб дўконларининг очилиши хаёлга ҳам келмаслигини таъкидлади.
Жиззах тумани ҳокими, Ўзбекистон Олий Мажлисининг собиқ сенатори Маҳмуд Холбўтаев устидан жиноий иш қўзғатилди. Расман тасдиқланмаган маълумотга кўра, ҳоким жиззахлик ҳайдовчини аёвсиз равишда калтаклаганликда ҳамда пора олишда айбланмоқда.
“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ғайриқонуний фаолият юритган қўшиқчи, бошловчи, мусиқачи ва раққосаларни огоҳлантирди. Санъат соҳасида ишлайдиган бу шахслардан тўланмаган солиқ мажбурий тарзда ундирилди.
"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган тингловчиларимиз ҳар доимгидек ўз атрофидаги муаммолардан гапирди. Айримлари эса Озодликда ёритилаётоган мавзулар ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Баҳс майдонининг бугунги сонида ўзбек жамиятида аста-секин урф бўлиб бораётган кўпхотинлилик мавзуси муҳокама қилинади.
Давомини ўқинг