Линклар

Шошилинч хабар
19 май 2024, Тошкент вақти: 02:39

Лоланинг "ярим яланғочлигини" уч идора муҳокама қилди


Лола Йўлдошева Райҳон билан дуэт айтмоқда.
Лола Йўлдошева Райҳон билан дуэт айтмоқда.

Республика Хотин - қизлар қўмитаси¸ Маънавият ва маърифат жамоатчилик маркази ва "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси тарафидан ëзилиб¸ вилоятлардаги маданият масканларига юборилган ҳужжатда саҳнага чиқаëтган қўшиқчи аëлларнинг очиқ-сочиқ кийинишига йўл қўймаслик талаб қилинган. Бу ҳужжат "Ўзбекнаво" томонидан хонанда Лола Йўлдошеванинг "миллий менталитетга зид" либосда чиқиш қилиши текширилиши ортидан пайдо бўлгани айтилмоқда.

Жиззах вилоятида концертлар ташкил қиладиган маъмур Равшан Холмирзаев айтишича¸ Наврўз байрамидаги концертлар арафасида келган бу ҳужжат қўшиқчи аëлларнинг саҳнадаги кийимлари устидан кучли назорат ўрнатишни кўзлаган:

"Анча қаттиқ талаблар қўйилган. Елкаси ëки сони очиқ кийимлар¸ калта этаклар ва ортиқча сексуал элементлар мутлақо бўлмаслиги талаб қилинди. Шу кунларда маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлимида ашулачи қизлар суҳбатдан ўтказилиб¸ ярим-яланғоч саҳнага чиқиш миллий менталитетимизга зид эканлиги тушунтирилмоқда¸" - деди Равшан Холмирзаев.

Унга кўра¸ ушбу ҳужжат "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси томонидан хонанда Лола Йўлдошеванинг "миллий менталитетга зид" либосда шу йилнинг 24 февралида Тошкентда бўлиб ўтган концертдаги чиқиши текширилгач пайдо бўлган.

"Билсангиз, Лола 24 февраль куни қўшиқчи Райҳоннинг "Истиқлол" санъат саройидаги концертида у билан саҳнада "Кўникмадим" дуэтини ижро этди. Дуэтда Лола сони очиқ ва орқаси белигача очиқ қизил кўйлак билан чиқди. Лола кийган ярим-ялонғоч либос "Ўзбекнаво" танқидига учради. Лола Йўлдошева "Ўзбекнаво"га чақиртирилиб, расман огоҳлантирилди. Бизга ўтган жума келган ҳужжатда эса бошқа санъаткорларнинг ҳам саҳнага ярим яланғоч чиқишини олдини олиш талаби қўйилган¸" - деди Равшан Холмирзаев.

Лоланинг яланғоч сони расмийлар эътирозига сабаб бўлди
Лоланинг яланғоч сони расмийлар эътирозига сабаб бўлди

Мулозимлар раққоса қизлар устида ишламоқда

Озодликнинг "Ўзбекнаво"га яқин манбаларига кўра¸ ашулачи қизлар ва раққосаларнинг саҳнада "қуюшқондан чиқмаслиги масаласи" шу кунларда "Ўзвекнаво"да алоҳида муҳокама этилган.

"Ўзи буни биз эмас оқсоқоллар¸ маънавий устозлар ва зиëлилар муҳокама қилиб¸ саҳнага ярим яланғоч чиқиш ўзбек одатларига тўғри келмайди, деб артист қизларга насиҳат берса, маъқул бўлар эди. Аммо бу зарур иш фақат "Ўзбекнаво" зиммасида қолиб кетмоқда. Одамлар шикояти боис¸ бу идора айни масалани муҳокама қилди. Лола Йўлдошева "Ўзбекнаво"га таклиф қилиниб, Райҳон Ғаниева концертида кийиб чиққан либоси миллий менталитетимизга зидлиги ҳақида огоҳлантирилди ва ундан бошқа ярим-яланғоч саҳнага чиқмаслик ҳақида тушунтириш хати олинди", дейди суҳбатдош.

Лола Йўлдошеванинг кийими "Ўзбекнаво"да муҳокама қилинган расмий ҳужжат Озодликда мавжуд.

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси раҳбари ўринбосари Мурод Мажидов имзолаган ҳужжатда "Ўзбекнаво" хонанда Лола Йўлдошеванинг “миллий менталилетимизга зид” либосда концертда куйлагани юзасидан шикоят” хатини кўриб чиққани таъкидланади.

Ҳужжат, жумладан, "келгусида бундай ҳолатлар олдини олиш мақсадида барча хонандалар концерт ўтказишдан аввал махсус эксперт гуруҳи вакиллари томонидан жиддий огоҳлантирилиб, саҳнага чиқадиган ҳар бир иштирокчининг либосию ўзини тутишигача муҳокама этилиб борилади", дея уқтирилади.

"Ўзбекнаво" ҳужжати
"Ўзбекнаво" ҳужжати

Ўринсиз танқидлар

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси танқидига учраган либослар тошкентлик таниқли дизайнер Зулфия Султонга оиддир.

Озодлик билан суҳбатда Зулфия Султон бу либосларнинг "миллий менталитетимизга зид", дея баҳоланиши "нотўғри" эканини урғулади.

"Бу либос қўшиқ руҳидан келиб чиққан ҳолда¸ саҳнавий образга уйғун ҳолатда яратилди. Мен бу ҳолатда ҳеч қандай ортиқчаликни кўрмайман ва танқидларни ўринсиз деб биламан," - деди Зулфия Султон.

31 яшар рассом Зулфия Султон Лола Йўлдошева билан ижодий ҳамкорликни ҳалиям давом эттираётгани ва ҳозирда янги саҳна либослари устида ишлаëтганини маълум қилди.

Унга кўра, шоу-бизбес вакиласининг саҳнавий сиëфаси "кутубхоначи ëки исломий коллеж талабасидан фарқли" бўлиши табиий.

"Ижодкорнинг эркинлиги, деган нарса ҳам борку. Шу боис эркин тарздаги либос учун мулозимларнинг тергаши маъқул эмас", дейди Зулфия Султон.

XS
SM
MD
LG