Линклар

logo-print
Ўзини Сурия озод армияси деб атаётган мухолифат тарафдори бўлган гуруҳ мамлакат президенти Башар Асадга ултиматум жўнатди.

Ултиматумда ҳукумат кучларининг жума кунигача барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиши талаб қилинган. Акс ҳолда Сурия озод армияси БМТ махсус вакили Кофи Аннан таклиф қилган ва Сурия ҳукумати томонидан қабул қилинган тинчлик реажасига амал қилишдан бош тортишини билдирди.

Чоршанба куни Суриянинг АҚШда ишлаётган юқори даражали дипломати Хазем Шаҳобий Дамашқ ҳукумати билан бундан буён ҳамкорлик қилишдан бош тортганини эълон қилган эди.

Дипломатнинг айтишича, у бундай қарорни ўтган ҳафта Суриянинг Хоула шаҳрида содир этилган қирғинга норозилик сифатида қабул қилган.

Аssociated Press агентлигиниг ёзишича, Шаҳобий президент Башар Асад ва унинг ҳукумати билан ишлашдан бош тортган суриялик биринчи дипломат бўлди.
XS
SM
MD
LG