Линклар

logo-print

Қирғизистонда ҳокимиятни куч билан босиб олишга ҳаракат қилганликда айбланиб ҳибс қилинган учта парламент депутатидан бири бўлган Қамчибек Ташиев қамоқхонада очлик эълон қилди.

Қамчибек Ташиевнинг адвокати Икрамиддин Айткуловнинг айтишича, ҳибс қилинган депутат сув ичишдан ҳам бош тортган. Адвокатга кўра, депутат Бишкек шаҳар суди 17 октябрда Биринчи май туман судининг Қамчибек Ташиевни икки ойга ҳибс қилиш тўғрисидаги қарорни бекор этмагани муносабати билан очлик эълон қилган.

17 октябр куни Бишкек шаҳар суди олдида Ташиевни озод қилиш талаби билан ўтган митингда юзга яқин одам қатнашди.

17 октябр куни Бишкек шаҳар суди олдида Ташиевни озод қилиш талаби билан ўтган митингда юзга яқин одам қатнашди.

- Ташиев бугун бошланиб, эртага тўхтатиладиган очлик эълон қилгани йўқ. У: "Охиригача тураман, ўлсам ҳам очликни тўхтатмайман", деб баёнот берди, - деди Икрамиддин Айткулов.

Адвокатнинг айтишича, Қамчибек Ташиев президент номига ҳам мактуб йўллаган ва унда ўзининг айбсиз эканини, ноқонуний ҳибс қилинганини билдирган. Мактубда ёзилишича, Қамчибек Ташиев Қумтор олтин конинини миллийлаштириш масаласига эътибор қаратиш учунгина мана шундай ишни қилган ва у ҳукуматни зўравонлик билан босиб олиш ниятида бўлган эмас.

Аммо Қирғизистон телеканаллари бу иддаонинг аксини исботловчи тасвирларни ва нутқларни намойиш этган.

Қамчибек Ташиев раҳбарлигидаги оламон парламент ва президент маъмурияти биносининг панжара деворидан ошмоқда, 3 октябр, 2012 йил

Қамчибек Ташиев раҳбарлигидаги оламон парламент ва президент маъмурияти биносининг панжара деворидан ошмоқда, 3 октябр, 2012 йил

- Қани ораларингда йигирмата мард топиладими? Юринглар, менинг ортимдан, хозир бориб ҳукуматни босиб оламиз,- деган эди 3 октябрда ўтган митингда Қамчибек Ташиев.

Бу чақириқдан сўнг намойишчилар парламент ва президент маъмурияти жойлашган бинога бостириб киришга ҳаракат қилган, аммо хавфсизлик кучлари уларни суриб чиқарган эди.

Аммо Қамчибек Ташиевни айбсиз деб ҳисобловчи бир гуруҳ одамлар Бишкекда намойишларни ўтказишни тўхтатишмаяпти. 17 октябр куни ҳам юзга яқин намойишчи Бишкек шаҳар суди олдига йиғилиб, Қамчибек Ташиев ва у билан бирга ҳибс қилинган яна тўрт одамни озодликка чиқарилишини талаб қилишган.

Қирғизистон парламенти депутатлари эса ҳокимиятни зўравонлик билан босиб олишда айбланиб ҳибс қилинган уч депутат- Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитовни авф этиш ваколати президентга ҳам берилмаганини, бу иш суд орқали қонун йўли билан ҳал этилиши лозимлигини билдирмоқдалар.

Ҳибс қилинган депутатларни озод этиш талаби билан энг кўп одам қатнашган митинглар Жалободда ўтмоқда.

Ҳибс қилинган депутатларни озод этиш талаби билан энг кўп одам қатнашган митинглар Жалободда ўтмоқда.

Шу билан бир қаторда ҳибс қилинган депутатлар аъзо бўлган “Ата Журт” партияси депутатларнинг ҳибс қилинишини сиёсий таъқиб сифатида талқин этмоқда. Қирғизистон Бош прокуратураси расмийси Жанибек Салиев бу каби иддаонинг асоссиз эканини айтади.

- Очиқ ойдин кўриниб турган нарсани қандай қилиб сиёсат деб аташ мумкин? Девордан ошиб тушган одамнинг ҳаракатини сиёсат деб баҳолаш мумкинми? Депутатми, оддий одамми, вазир ёки прокурорми, ким бўлишидан қатъий назар, қонунни бузганидан сўнг жиноий жавобгарликка тортилиши шарт, - деди Жанибек Салиев.

Парламент депутатлари Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитов 4 октябрга ўтар кечаси ҳибс қилинган эди. Уларга ҳокимиятни куч билан босиб олиш ва Конституциявий тузимни зўравонлик билан ўзгартиришга оммавий даъват айблови билдирилган. Қирғизистон Бош прокуратурасининг маълумот беришича, мазкур айблов ортидан ҳибс қилинган депутатлар 12 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG