Линклар

logo-print

Пахта теримига мажбурий сафарбар этилган ҳашарчиларнинг турли хил фалокатларга учраши жорий йилда ҳам кўп содир бўлмоқда. Озодликка маълум бўлган пахта қурбонлари сони эса бу йил ўтган йилгидан ҳам ошиб кетди.

Қуйида жорий йилда Озодликка маълум бўлган пахта фронти қурбонлари ва жароҳатланган ҳашарчилар билан боғлиқ воқеалар хронологияси:

22-воқеа:

21-октябрь: Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги 82-сонли ўрта умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Соҳиба Туримова маҳаллий дала шийпонлардан бирида ўзини осиб ўлдирди.

“Озодлик” манбасига кўра, воқеа эрталаб содир бўлган ва қизнинг арқонга осилган жасади дала шийпонининг хўжалик хоналаридан биридан топилган.

***

21-воқеа:

18-октябрь: Фарғона вилояти Бешариқ тумани ички ишлар бўлимининг участка нозири, 35 ёшли капитан Асилбек Мазокиров 18 октябрь куни кечаси ўз шахсий автомобилида пахта ортилган тракторнинг ташқи ёритгичлари ишламаган прицепига бориб урилиши оқибатида ҳалок бўлди.

***

20-воқеа:

18-октябрь: Самарқанд Автомобилсозлик коллежининг 3-босқич талабаси Воҳид Жўраев 18 октябрь куни пахта теримида вафот этди. Коллеж маъмуриятига кўра, Нарпай тумани далаларида пахта тераётган 18 яшар Воҳиджон юрак хуружидан ўлган.

***

19-воқеа:

17-октябрь: Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида пахта планини бажармагани учун туман ҳокимлиги мулозими томонидан ҳақоратланган фермер Ҳабибулло Эгамбердиев уйига қайтгач, ўзини осди.

***

18-воқеа:

15 октябрь: Жиззах вилояти Зомин тумани Қишлоқ хўжалик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг пахта теримига чиқарилган биринчи босқич ўқувчиси Беҳзод Қаҳҳоров ток уришидан вафот этди.

Озодлик манбаларига кўра, 16 яшар ўқувчи поездлар тўхтаб турадиган разъездда вагоннинг устига расмга тушаман деб чиққан пайти тепадан ўтган электр токи симига тегиб кетиб, ток уриб ўлган.

***

17-воқеа:

10 октябрь: Жиззах вилоятининг Арнасой туманига бир ойга пахта теримига сафарбар этилган Чирчиқ шаҳридаги “МАХАМ-СHIRCHIQ” қўшма корхонасининг ишчиси Наримон Мустапаев 10 октябрь куни Арнасой тумани марказий касалхонасида жон берган.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган арнасойлик манбага кўра, 7 октябрь куни электр чироғи ўчган пайт ҳашарчи иккинчи қаватдаги зинадан пастга тушиб кетган.

***

16- воқеа:

9 октябрь: Туғруқхонада ҳамшира бўлиб ишлайдиган онаси ўрнига Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманига пахта теримига сафарбар этилган бахмаллик 22 яшар Файзиддин Абдурасуловни трактор босиб кетди.

Пахта терими саломатлигига тўғри келмаслиги боис аксарият ўқитувчи ва шифокорлар ўз ўрниларига фарзандларини жўнатишга мажбур бўляпти.

Пахта терими саломатлигига тўғри келмаслиги боис аксарият ўқитувчи ва шифокорлар ўз ўрниларига фарзандларини жўнатишга мажбур бўляпти.

Воқеа гувоҳларининг айтишларича, пахтазор ичида чарчаб ухлаб қолган Файзиддинни буғдой экаётган тракторчи кўрмасдан босиб юборган. Файзиддин оғир аҳволда Мирзачўл тумани тез тиббий ёрдам касалхонасига ётқизилган.

Файзиддин Абдурасулов Бахмал тумани туғруқхонасида ишлайдиган доя-ҳамшира онасининг ўрнига пахта юборилган.

***

15-воқеа:

5 октябрь куни "GM-Ўзбекистон" автомобиллари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарадиган Асакадаги ЎзДонгВонКо қўшма корхонасининг 19 ёшли ишчиси, вилоятнинг Қўрғонтепа туманида пахта тераётган Аббосбек Таптиев пахта теримида вафот этди.

ЎзДонгВонКо қўшма корхонасининг пахта теримига масъул бўлган мулозимларидан бирининг Озодликка айтишича, Аббосбек Таптиев ярим тунда юрак хуружидан вафот этган.

***

14-воқеа:

5 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида “Пахта штаби” бошлиқларидан бири, 63 ёшли Абдураззоқ Худойбердиев юрак хуружи туфайли оламдан ўтди.

Нишон тумани суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Худойбердиев юрак чап қоринчасининг ёрилиши (инфаркт) натижасида вафот этган.

***

13-воқеа:

Ҳозирда Шаҳнозанинг курсдошлари Риштон тумани далаларида пахта теришни давом эттирмоқда.

Ҳозирда Шаҳнозанинг курсдошлари Риштон тумани далаларида пахта теришни давом эттирмоқда.

3 октябрь куни Фарғона Политехника институтининг 2-курс талабаси, Риштон туманида пахта тераётган Шаҳноза Мирзажонова оламдан ўтди.

Озодлик манбаларига кўра, 2 октябрь куни пахта тераётган Шаҳнозанинг соғлиги ёмонлашгани учун рухсат олиб уйига кетган ва 3 октябрь куни унинг вафот этгани ҳақидаги хабар келган.

Политехника институти раҳбарияти Шаҳноза Мирзажонованинг ўлимини пахта сиёсати билан боғламасликни сўраб, талаба қиз уйига бориб ҳаммом қабул қилаётган пайти оёғи сирпаниб йиқилиб тушгани ва бошидан олган жароҳати натижасида ўлганини айтишди.

***

12-воқеа:

2 октябрь куни Гулистон Давлат университети Физика-математика факультетининг пахта теримига сафарбар этилган иккинчи курс талабаси, 19 ёшли Шамсиддин Бобосаидов Сирдарё вилоятининг Оқ олтин туманида вафот қилди.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган талабалардан бирининг ёзишича, Шамсиддин талабалар ўртасида чиққан жанжал қурбони бўлган:

***

11-воқеа:

2 октябрь: Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманидаги Тоза-Амиробод овул фуқаролар йиғинига қарашли “Истам-Туркман” фермер хўжалигига пахта теримига мажбуран сафарбар этилган аёлнинг (маълум сабабга кўра аёлнинг исм-шарифини ошкор этмаяпмиз – таҳририят) икки фарзанди ёнғиндан чиққан тутунга димиқиб ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Озодликка хабар берган элликқалъалик манбага кўра, эри Россияда меҳнат муҳожирлигида бўлган аёл беш яшар қизи ва уч яшар ўғлини уйида ёлғиз қолдириб, пахта теримига чиқишга мажбур бўлган пайти ушбу фалокат содир бўлган.

***

10-воқеа:

Вилоятлардаги коллежларнинг юқори курс талабалари пахтанинг биринчи кунидаёқ далага ҳайдалди.

Вилоятлардаги коллежларнинг юқори курс талабалари пахтанинг биринчи кунидаёқ далага ҳайдалди.

28 сентябрь: Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида пахта теримига сафарбар этилган Тахиатош касб-ҳунар политехника коллежининг учинчи курс ўқувчиси, 18 ёшли Мажид Ўтеганов 28 сентябрь куни ўзини газ трубасига осди.

Озодлик манбасига кўра, воқеа пахта терими мавсумида ўқувчилар вақтинча яшаб турган маҳалла хонадонларидан бирида содир бўлган.

***

9-воқеа:

26 сентябрь куни Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги “Боёвут-3” фермерлар уюшмасида пахта тераётган Тошкент Темир йўл транспорти коллежининг 18 ёшли ўқувчиси Мансур Холиқназаровни трактор босиб кетди.

Воқеа ўқувчи йигит “Боёвут-3” фермерлар уюшмасининг Охунжон Мовунов фермер хўжалиги далаларида қулоғига “наушник” тақиб пахта тераётган пайтда содир бўлган. Ҳалокатдан сўнг Мансур шифохонага ётқизилган.

Бу воқеадан бир кун ўтиб, айнан ушбу коллеж ўқувчилари ўртасида чиққан жанжалда икки ўқувчи тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилди.

***

8-воқеа:

25 сентябрь куни Фарғона вилояти Данғара тумани Қиёли қишлоғида яшовчи 57 яшар Мурод Мелиқўзиев мактабда ўқиётган невараси ўрнига пахтага чиққан пайти далада жон берди.

Озодлик манбаларига кўра, 57 яшар Мелиқўзиев трактор прицепи устига чиқиб, этакдаги пахтасини тўкаётган пайти юрак хуружидан ўлган.

***

7-воқеа:

23 сентябрь: Андижон вилоятининг Избоскан туманида 23 сентябрь

Ўзбекистонда аксарият тракторлар ва прицепларнинг ташқи ёритгичлари ишламаслиги айтилади.

Ўзбекистонда аксарият тракторлар ва прицепларнинг ташқи ёритгичлари ишламаслиги айтилади.

куни содир бўлган автоҳалокатда Пахтаобод тумани йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи 30 ёшли Бегали Эргашев оғир жароҳат олиб, уч кундан сўнг касалхонада жон берди.

Воқеа гувоҳларининг айтишларича, “ДАН” бошлиғи бошқараётган Нексия автомобили пахта ортиб кетаётган, ташқи чироқлари ишламайдиган трактор прицепига тунда бориб урилган.

***

6-воқеа:

23 сентябрь: Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида пахта теримига сафарбар этилган 19 ёшли Ҳумоюн Эргашевни 23 cентябрь куни кечқурун Нексия автомобили босиб кетди.

Воқеа гувоҳларига кўра, Ҳумоюн Бахмал туманида ўқитувчилик қилаётган отасининг ўрнига пахта теримига жўнатилган пайти ушбу ҳалокат содир бўлган. Ҳалокатдан сўнг Ҳумоюн оғир аҳволда вилоят касалхонасига ётқизилган.

***

5-воқеа:

20 сентябрь куни Қашқадарёнинг Шаҳрисабз тумани Духчи қишлоғидаги касб-ҳунар коллежининг Муборак туманига пахтага сафарбар қилинган директори Ибодулла Бобоев автоҳалокатда нобуд бўлди.

Аварияга учраган Нексияни бошқарган Ҳолис Обиджон эса эса ўта оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.

***

4-воқеа:

17 сентябрь: Шу куни Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида пахта ортиб кетаётган тракторнинг прицепига Нексия автомобилининг келиб урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлган, уч киши оғир жароҳат билан касалхонага ётқизилганди.

Озодлик манбаларига кўра, ҳайдовчининг ёнида кетаётган 24 ёшли Дилшодбек Валиев воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳайдовчи Элёр Мирзажонов ва яна бир йўловчи Ҳамид Турдиев оғир тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.

***

3-воқеа:

Аксар ҳолларда ҳашарчилар далага юк машиналарида ташилади.

Аксар ҳолларда ҳашарчилар далага юк машиналарида ташилади.

17 сентябрь куни Қашқадарёдаги Чироқчи Саноат коллежининг ўқувчилари ЗИЛ юк машинасида пахта теримига олиб кетилаётган пайти аварияга учради.

Юк машинасида бўлган 39 боладан 29 нафари авария оқибатида жароҳатланиб шифохонага ётқизилди. Озодликка жароҳатланганларнинг исми-шарифи маълум эмас.

2-воқеа:

14 сентябрь куни Тошкентдан Жиззах вилоятига кетаётган пахта колоннаси Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида аварияга учраши натижасида ҳайдовчи ва ҳашарчилардан бир неча киши жароҳат олган. Озодликка жароҳатланганларнинг исми-шарифи маълум эмас.

Воқеа гувоҳларининг айтишларича, автобуслардан бири олдинда кетаётган автобуснинг ортидан бориб урган.

***

1-воқеа:

14 сентябрь: Шу куни Тошкентдан Сирдарёга ҳашарчиларни олиб кетаётган автобус колоннаси уриб юборган йўловчи шифохонада вафот этди. Воқеа гувоҳларига кўра, ҳалок бўлган фуқаро бойсунлик мардикор бўлиб, уни милиция ходими қувлаган пайти ушбу ҳалокат содир бўлган.

Тошкент шаҳар ҳуқуқ-тартибот идораларидан олинган маълумотга кўра, Сурхондарёнинг Бойсун тумани Ҳўжатоҳир қишлоғидан бўлган мардикор йигит - 45 яшар Искандар Соатқулов ҳалокат пайти олган жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган.

**************************************************************************************

Азиз муштарий, ушбу рўйхатга кирмаган жорий йил пахта қурбонлари ҳақида билсангиз Озодликка маълум қилинг!

Шунингдек, пахта билан боғлиқ бирор воқеа-ҳодисага гувоҳ бўлсангиз албатта Озодликни хабардор қилинг!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG