Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:13

"Четда ўқиган талабаларнинг давлат ишига кириш имкони жуда паст"

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. *****************************************************************************************************Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Четда ўқиган талабаларнинг давлат ишига кириш имкони жуда паст.

Чет давлатда ўқиб келаётган ўзбекистонлик талаба қуйидаги масала билан Озодликга мурожаат қилди:

“Менда бир илтимос бор эди Озодлик радиосига. Шу бир масалада ёрдам беринг.

Бугунги кунда чет давлатларда ўқийдиган ёки ўқишини битирган ўзбекистонлик талабалар жуда ҳам кўп. Талаба, чет давлатда ўқиб Ўзбекистонга қайтса, давлат ишига кириш имкони жуда паст.

Биз четда олийгоҳни битиргандан сўнг, ўзимизнинг ватанимизга қайтиб ишламоқчимиз. Аммо, бунинг иложи йўқ. Чунки, Ўзбекистонда фақат ўзбекистон олийгоҳидан олинган диплом эътироф этилади.

Илтимос, шу масалада ёрдам беринг”.

Бухоролик муштарий Озодликка ўзи истиқомат қилган шаҳарнинг Сомоний боғида “Эшак пойгаси” бўлиб ўтганини маълум қилди:


“Жорий йилнинг 1 октябр куни Бухоронинг Сомоний боғида эшак пойгаси ташкил этилди. Пойгага 6та эшак жалб этилди. 2-3 соат давом этган тадбир сайёҳлар учун айниқса мароқли ўтди.”

“Терминал орқали ўз зиёнимизга савдо қилмоқдамиз”

Қуйидаги мактуб Озодликка ўзбекистонлик тадбиркордан келди. Ушбу муштарий нақд пул ва терминал муаммолари ҳақида ёзди:

“Тадбиркорлар терминал орқали савдо қилган пулни фирмалар 85%га ҳам олмаяпти. Терминалдан савдо қилмасангиз, одамлар бизни тушунмаяпти. Нима қилишга ўйланиб қолдик.

Терминал орқали савдо қилган пулни мол олиш учун чиқарсак, фирмалар уни 80%га олмоқда. Яъни, бу 20% зиён дегани.

Фирмалар нақд пул йўқлигини билиб “комиссия тўловини” камида 20%гача кўтарди. Молга тўлаш учун терминал орқали пул ўтказсак, бирга бир қилиб ҳеч ким олмайди.

Банкларда ҳам нақд пул йўқ. Шунинг учун зиён билан терминал орқали молга пул ўтказишга мажбурмиз”.

“Муҳим одам" бўлмасангиз, ОВИР визасини янгилай ололмайсиз

Қуйидаги мактуб Озодликга Туркиядаги муштарийдан келди. ОВИР визасининг муддати тугагани туфайли ушбу шахс муайян қийинчиликлар юз беришини таъкидламоқда:

“Мен айни пайтда Туркияда ишламоқдаман. Икки нафар фарзандим бор. Аёлим ва фарзандларим мен билан бирга шу ерда. Кичик фарзандим 4 ёшда, каттаси эса 7 ёшда. Аёлим ҳеч қаерда ишламайди.

Хуллас, бизнинг ОВИР визамизнинг белгиланган муддати тугади. Ўзбекистонга бориб янгилатиб келиш учун энг камида 6 минг доллар кетади. Бироқ, бизда бундай маблағимиз йўқ.

Шу туфайли, мен Туркиядаги Ўзбекистон консуллигига бордим. Уларга ОВИР визамизнинг муддатини узайтириш учун мурожаат қилдим. Консулликда эса “жиддий сабаб бўлмаса ёки Туркияда иш жойингизни ташлаб кета олмайдиган даражадаги муҳим одам бўлмасангиз, бунинг иложиси йўқ” деб айтишди менга.

Энди мен нима қилсам бўлади?”

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG