Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:28

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси: Асқаров зудликда озод этилиши керак


Бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси ёйинлаган баёнотда Бишкек расмийлари зудликда Ўш воқеаларида тартибсизликларни уюштирганлик ва милиция ходимини ўлдирганликда айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Азимжон Асқаровни қамоқдан бўшатиши шарт экани таъкидланган. Қирғизистоннинг Чуй вилоят суди Азимжон Асқаров ишини 4 октябрдан бошлаб қайта кўриб чиқишни бошлади.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси: Асқаров зудликда озод этилиши керак
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:20 0:00

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси эълон қилган баёнотда“Қирғиз ҳукумати БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси қарорини тўлиқ бажариб, Азимжон Асқаровни зудликда озод қилиши шарт”, деб айтилади.

Баёнотда таъкидланишича, Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Азимжон Асқаров ўз фаолияти давомида милиция ва прокуратура ходимларининг ноқонуний ҳаракатларини фош этгани ва 2010 йилги миллатлараро низонинг бошланғич стадияларини ҳужжатлаштириб боргани учун ҳуқуқ фаолидан ўч олинганини аниқлаган.

“Биз Қирғизистонни, қанчалик аччиқ бўлмасин, ниҳоят узоқ вақтдан бери давом этиб келаётган адолатсизликни тан олишга ва Азимжон Асқаровни зудликда озод этишга чақирамиз. Асқаров Қирғизистон жанубида инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини ҳужжатлаштириб келгани учун ундан ўч олиниб, ўзи содир этмаган жиноятда айбланиб 6 йилдан кўпроқ вақтдан бери қамоқда сақланмоқда. Унинг қамоқда қолаётган ҳар бир куни Асқаров озод этилиши шартлигини билдирган БМТ олдида Бишкек инсон ҳуқуқлари борасидаги мажбуриятларини бажармаётганини англатади”, деди Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг Европа ва Марказий Осиё бўйича дастурлари мувофиқлаштирувчиси Нина Огнянова.

А.Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш жараëни бошланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:15 0:00

Қўмитанинг мазкур баёноти 4 октябрда Чуй вилоят судида Азимжон Асқаров иши қайта кўриб чиқилиши арафасида эълон қилинди.

4 октябрда ўтган маҳкамада Азимжон Асқаров қўлида Қуръон билан айбсиз экани ҳақида қасам ичди ва ўзини ёлғон детекторида текширишларини талаб қилди:

- Агар менинг айбдорлигим исботланса, мен ўзимга омма олдида олий жазо берилишини сўрайман. Бу Қуръон. Аллоҳ номи билан, болаларим номи билан қасам ичаманки,мен айбдор эмасман. Мен воқеа жойида бўлмаганман. Бу милиция ва Бозорқўрғон туман прокуратураси томонидан ўйлаб топилган инсценировка, -деди Азимжон Асқаров.

Бироқ суд Асқаровнинг бу илтимосини инобатга олмади. Шунингдек, суд адвокатларнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси қароридан келиб чиқиб, Асқаровни озод этиш ва ишни қайта терговга жўнатиш талабини ҳам рад этди.

Асқаров ва адвокатларнинг бундай баёнотлари жабрланувчи томоннинг кескин қаршилигига учради. Судда гувоҳлик бераётган милиционерларнинг кўпчилиги Асқаровни айбдор, деб билишларини ва у тартибсизликларга раҳбарлик қилганини кўрганларини, айримлари эса воқеа жойида Асқаров бўлмаганини айтмоқдалар.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси экспертлари жорий йил 20 апрелда Азимжон Асқаров ишини кўриб чиқиб, Қирғизистон ҳукуматини ҳуқуқ фаолини қамоқдан озод этишга чақирган.

Қўмита қарорида Асқаровнинг сохта айбловлар билан қамалганига ишонилиши қайд этилган. БМТ экспертларига кўра, Азимжон Асқаровга 2010 ва 2011 йилда ўтган судларда ўзини ҳимоя қилиш учун имкониятлар берилмаган, судларда фақат айблов томонининг гувоҳлари, асосан, милиция ходимлари гувоҳлик берган. Асқаровнинг ҳимоя томони гувоҳларига эса бундай имконият берилмаган, Асқаров адвокатларининг хавфсизлиги таъминланмаган.

Мазкур қарор ортидан июль ойида Қирғизистон Олий Суди Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиққан эди. Олий Суд ўз қарорида Асқаровга нисбатан Жалолобод вилоят суди ва Олий Суд чиқарган умбрбод қамоқ жазоси тўғрисидаги ҳукмни бекор қилди, Бироқ биринчи суд инстанцияси бўлган Бозорқўрғон туман судининг умрбод қамоқ тўғрисидаги ҳукми ўз кучида қолди. Олий Суд Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш учун Чуй вилоят судига жўнатди. Азимжон Асқаров иши қайта кўриб чиқилгунига қадар қамоқда сақланади

XS
SM
MD
LG