чоршанба, июн 01, 2016 маҳаллий вақт 12:18

Ўзбекистон

Президент трассаси бўйидаги уйларга янги тақиқ қўйилди

Жорий йил ёзида Тошкентда ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити олдидан президент ва меҳмонлар кортежи ўтадиган марказий кўчаларни таъмирлаш бошланди. Расмийлар бу йўллар ëқасидаги уйларда яшовчилардан қорайтирилган ойналар, балконлардаги панжара ва сунъий йўлдош антенналарини олиб ташлашни талаб қилмоқда.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг июнь ойи охирида Тошкентда бўлиб ўтадиган саммити олдидан марказий туманлар ҳокимиятлари уй-жой мулкдорлари ширкатларига аҳоли уйларининг кўчага қараган томонларини “тартибга” солиш ҳақида фармойиш берди.

AsiaTerra интернет сайти уй-жой мулкдорлари ширкатининг аҳолига юборган огоҳномаларидан бирини чоп этди.

Квартиралар эгаларига юборилган огоҳнома
Квартиралар эгаларига юборилган огоҳнома

Бу огоҳномада айтилишича, хусусий квартиралар соҳиблари балконларига қўйилган соябонлар, сунъий йўлдош антенналари, панжара ва қорайтирилган ойналарни олиб ташлаши ва ўн кун муддатда балконларни бир хил кўринишга келтиришлари шарт.

Бу талабни бажармаганларнинг Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 160-моддаси асосида жаримага тортилиши айтилади.

Яккасарой туманидаги уй-жой мулкдорлари ширкатининг исми сир қолишини сўраган мулозимларидан бири шошма-шошарлик билан берилган бундай буйруқдан аҳоли норози бўлаётганини айтади:

“Бизга қарашли уйлар Афросиёб кўчасида жойлашган. Ҳокимиятдан шундай буйруқ келди. Аҳолига тарқатдик. Лекин кўпчилик норози бўлаяпти. Чунки одамлар харажат қилиб балконларини аква деразалари билан ёпиб олган. Спутник антенналарини ҳам олиб ташлашни айтишаяпти”, деди ширкат мулозими.

Яккасарой тумани ҳокимлигининг ўзини таништирмаган мулозими бундай топшириқ шаҳар ҳокимлиги томонидан берилганини айтди:

“Бу фақат бизнинг туманда эмас, президент ва келадиган меҳмонлар кортежи юрадиган бошқа кўчаларда ҳам бўлаяпти. Уйларнинг ташқи фасади бир хил бўлиши керак. Ўзбошимчалик билан қурилган ҳамма нарсани олдириб ташлаяпмиз”, деди ҳокимлик мулозими.

AsiaTerra интернет сайтининг ёзишича, 21 январь куни Афросиёб кўчасидаги 13-уйнинг балконларидаги панжара ва соябонлар уй эгаларидан сўралмасдан кесиб ташланган:

“Бу “меҳнат”лари учун ишчилар уй эгаларидан 350 минг сўмдан ундирмоқчи ҳам бўлишган. Ваҳоланки, бу учун бюджетдан пул ажратилган”, дейди тошкентликлардан бири.

Ҳокимликнинг бу қарори олдидан  президент трассасидаги чинорларни кесиш, уйларнинг ташқи кўринишларини бир хил қилиш тадбирлари ҳам бошланган эди.

Бир ой муқаддам Тошкент марказининг Ўзбекистон ва Шароф Рашидов кўчалари кесишган жой - Космонавтлар хиëбонидаги чинорлар кесилган эди.

Ўтган йил август ойида Ўзбекистон Халқ рассоми Ғафур Қодиров устахонасининг президент трассасига қараган деразалари ташқаридан темир тунука билан қоплаб ташланган эди.

2015 йилнинг июль ойида эса Тошкент шимоли шарқида жойлашган “Буюк ипак йўли“ метроси атрофидаги президент трассаси йўлида жойлашган дўкон ва бекатлар бузилган эди.

Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!

Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!

Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!

Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00da Ozodovoz, Ozodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!

Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар
     
муаллиф: Тумурийлар авлоди
30.01.2016 16:49
Маладец рахбарлар шахарни обод килинглар

муаллиф: Baha қаердан: Toshkent
30.01.2016 16:23
"Fuqaro"gs : Togri, gapingizda ma'no bor. Men xam rang barang balkonlarni qollamayman. Ammo masalan kondisionerlarni oldirib tashlashga nim deysiz? yoki uje APUda utverjdenniy nejiloy pomesheniyelarni fasadlarni yangidan ozgartirishga nima deysiz?
Eshitamiz taqsir??

муаллиф: Инсон
29.01.2016 23:03
Уже одамди туйдирворди бу хорам товоклар З....б уже

муаллиф: ASROR 89652138300
29.01.2016 14:26
To'g'ri ikki davlat birlashishi uchun bu kerak.

муаллиф: Фукаро қаердан: Ватан
29.01.2016 14:17
Эски деразаларни узгартириш ва балконларни гишт билан уриб квартирани иссикрок килишга эхтиёж бор ва бу сунгги 15 йил ичида уй эгалари томонидан узбошимчаларча килиниб ётибди. Бунинг натижасида узи хунук бетон уйлар ундан баттар хунуклашиб кетди. Бу ишларни аслида ТСЖлар ташкиллаб хеч булмаса дераза ва гишт рангини битта уй микёсида бир хил килинишига эришиши керак эди. Энди хокимият йиллар давомида килмаган назоратини 10 кун ичида тикламокчи. Халк ва хокимият орасида мулокот булмагандан кейин хамма ишларнинг охири у ёки бу томоннинг зуравонлигига олиб келади. Хурматли Озодликчилар, Прагада хам квартира эгаси дераза ва балконни хохлаганидек узгартира олмайдику, холислик юзасидан шуни маколага тиркаб куйсанглар булмайдими?

муаллиф: Темур қаердан: Тошкент
28.01.2016 22:25
Якинда шу трасса буйида ахоли тункайиб турса керак шу кетишда

муаллиф: Бахтиёр
28.01.2016 22:03
Салласини олиб кел деса калласи Билан олиб борадиган мулозимлар борда

муаллиф: Навз
28.01.2016 21:32
Домни ойналарига HELP деб катта килиб ёзворинглар,балким битта яримта ШТ азосини кузига тушиб колар)))))))))))

муаллиф: Навз
28.01.2016 21:28
Напишите большими буквами HELP на окнах!!!!!!!!!!

муаллиф: Baha қаердан: Toshkent
28.01.2016 19:52
Girt Axmoqgarchilik. Hech qaysi mamlakatda bunaqa praktika yoq. Yani odamlarni firki va xaqqini bir tiyinga olishmaslik. Xususiy uy egalarini xamda kichik biznes egalarini xam ozini puliga butun fasadlarni ozgartirishga majmurlashyapti. Bu nima degan gap.. Xosh osha bir kunga kelib ketadiganlarni shaharni koz-koz qilaman deb shuncha odamlarga sarsongarchilik va isrofgarchilik keltirish insofdanmi?
Borgan sari hafsala pir bolib ketyapti bularni ishlaridan.

Жавобан

муаллиф: Фукаро қаердан: Ватан
29.01.2016 14:09
Узр, лекин ёзганларингиз унчалик тугри эмас. Хеч кайси Европа давлатида бир уйни деразалари кизил, сарик, кук килиб аралаш куралаш киворилмаган. Уйни ташки куринишини узгартириш учун албатта хокимиятдан рухсат олиш керак. Хукуматни бу ерда икки айби бор холос. Бири хамма нарсани уз холига ташлаб, узи хунукдан хунук уйларни ахоли томонидан хохлаганча узгартиришга куз юмиб тургани. Иккинчиси йиллар давомида ана шундай сиёсат натижасида ола-була киворилган уйларни кайта уз холига келтириш учун ун кун муддат бергани.

Озодлик Фейсбукда

.

Тўсиқсиз интернет ва Скайп


Ўзбекистонда "Озодлик"ка Millat.INFO прокси сайти орқали киринг.


Бу адресни яқинларингизга юборинг!


ПРОКСИГА ҲАМ ТЎСИҚ ҚЎЙИЛСА ЯНГИСИНИ ШУ ЕРДА ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ.
 

ОЗОДЛИК радиоси билан исталган пайт Skype орқали боғланинг!

OzodOvoz, OzodlikOnline, OzodSkype

Skype Me™! Add me to Skype

WhatsApp  +420 724 971 539

Озодлик Одноклассникида