Линклар

Шошилинч хабар
12 май 2021, Тошкент вақти: 17:26

Арманистон парламенти сайлов тизимига киритиладиган ўзгартиришларни маъқуллади


Арманистон парлементи сессияси - Ереван, 24март, 2021

Арманистон парламенти мамлакат Сайлов кодексига киритиш таклиф қилинган ўзгартишларни маъқуллади. Мухолифат ушбу ўзгаришлар вазир Никол Пашинян июнь ойига белгиланган навбатдан ташқари сайловларда ғалаба қозонишига ёрдам беришини айтмоқда.

Пашинян ўзгаришларини 24 март куни эълон қилган эди. Уларга кўра, мамлакат сайлов тизими тўлиқ пропорционал тизимга ўтказилди.

Бугунга қадар арманистонликлар партиялар ва иттифоқларга, шунингдек, алоҳида номзодларга овоз бериб келади.

1 апрелда қабул қилинган тузатишларга биноан, келгуси сайловлар фақат пропорционал равишда, партиялар рўйхати асосида ўтказилади. Ҳукуматни қўллаб-қувватловчи депутатларгина ўзгаришларни қўллаб овоз берди.

Овоз беришда мухолифатдаги «Ёрқин Арманистон» фракциясидан ҳеч ким қатнашмади. Мухолиф «Обод Арманистон» партияси депутатлари эса парламент йиғинини бойкот қилди.

XS
SM
MD
LG