Линклар

Шошилинч хабар
26 феврал 2020, Тошкент вақти: 00:06

Помпео Ўзбекистонга сафари давомида Хитойдаги коронавирус муаммосига тўхталди


АҚШ Давлат котиби Майк Помпео. Тошкент, 2020, 3 февраль.

Қўшма Штатлар Хитойнинг янги коронавирус тарқалган Ҳубей вилоятидан АҚШ ватандошларини уйга қайтариш учун “яна бир неча рейс”ни режалаштирмоқда, деди АҚШ давлат котиби Майк Помпео. Айни чоғда Хитой ҳукумати тарқалаётган ушбу касалликка чалинган кишиларни даволаш учун 10 кунда янги шифохонани қуриб битирганини эълон қилди.

‒ Биз ватандошларимизни бошқа мамлакатлардан ҳам қайтаришимиз мумкин, ‒ деди Помпео Ўзбекистонга сафари чоғидаги брифингда. ‒ Бундан ташқари, айрим тиббий препаратларни ҳам олиб келишимиз мумкин.

Шу билан бирга, Марказий Хитойдаги касаллик ларзага солган Уҳан шаҳрида 10 кунда қуриб битирилган 1000 ўринли касалхонага 3 февралда илк беморлар ётқизилди. Коронавирус шу пайтгача 362 кишининг ўлимига сабаб бўлди ҳамда Хитой ва бошқа мамлакатларда 17 300 кишига юқди.

Ҳуошеншан шифохонаси ва 1500 ўринли иккинчи объект жорий ҳафтада очилиши керак, уни барпо этиш учун қурувчилар кечаю кундуз тинмай меҳнат қилмоқда.

Илк марта декабрда рўйхатга олинган Ҳубей вилоятида ва ўша ерда пайдо бўлгани гумон қилинаётган коронавирусни юқтиргани аниқланганлар сони 11 177 кишига етди.

Хитойдан ташқари яна 24 мамлакатда ушбу патоген вирусни юқтирганлик ҳолатлари аниқланди.

Ҳубей вилояти ташқи дунёдан узилиб қолган: йўллар берк, жамоат транспорти қатнамаяпти.

3 февралда Хитойнинг Ҳубей вилоятидан бошқа жойи – шарқий порт шаҳри Венжоу карантин чораларини жорий қилган илк шаҳри бўлди.

9 миллионлик нуфусга эга шаҳар Уҳандан 700 км олисда – Хитойнинг шарқий соҳилида жойлашган.

Айни дамда 2 февраль куни Филиппинда вирус юқтирган кишининг ўлгани хабар қилинди. Асли уҳанлик бўлган 44 яшар эркак ушбу мамлакатга келишидан олдин вирусни юқтирган кўринади.

Россия, Буюк Британия ва Швеция ватандошлари вирус юқтирганини хабар қилган сўнгги мамлакатлардир. Шу пайтгача 20 дан ошиқ мамлакатда вирус юқтирган кишилар қайд этилган эди.

Қўшма Штатлар ва Австралия Хитой ватандошларининг ёки сўнгги икки ҳафтада Хитойга борган кишиларнинг мамлакатга киришини, вақтинчалик бўлса-да, қатъий чеклаётган мамлакатлар сафига қўшилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вирусни юқтирган кишилар сони ортиб боришини, чунки шубҳа остига олинган минглаб кишилар ҳали текширувдан ўтмаганини маълум қилди.

Вируснинг Хитой иқтисодиётига салбий таъсири “юқори бўлади, аммо бу узоқ чўзилмайди”, деди маълумотлар таҳлили билан шуғулланадиган Oxford Economics компанияси вакили 3 февралда.

У ердаги таҳлилчилар дунёнинг иккинчи иқтисодиёти жорий йилда “олдинги 6 фоизлик башоратлардан фарқли ўлароқ”, 5,4 фоиз ўсишини айтмоқда.

Шарҳларни кўринг

Алоқадор

XS
SM
MD
LG