Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2019, Тошкент вақти: 19:54

"Тошкентга юриш" қилган Маҳмуд Ражабга шартли жазо берилди ва у суд залидан озод қилинди


Маҳмуд Ражаб ИИ вазирига арз қилиш учун Хоразмдан Тошкентга пиёда бормоқчи бўлган эди.

18 октябрь, куннинг биринчи ярмида Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят судида шоир ва блогер, 56 яшар Маҳмуд Ражаб устидан суд ҳукми ўқилди.

Бу маълумотни Озодлик судланган Маҳмуд Ражабнинг ўзидан олди.

Маҳмуд Ражабнинг билдиришича, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244- (Оммавий тартибсизликлар) ва 246- (Контрабанда) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган ва 2 йилу 3 ойга шартли озодликдан маҳрум қилинди ва суд залидан озод қилинди.

Маҳмуд Ражабнинг ўз уйидан туриб билдиришича, у белгиланган шартли жазо муддати битгунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудини тарк эта олмайди.

Маҳмуд Ражаб ҳукм устидан апелляция аризаси киритмаслигини билдирди.

Шоир ва блогер Маҳмуд Ражаб устидан суд жараёнининг биринчи мажлиси 11 октябрда, иккинчи мажлиси эса, 17 октябрда бўлиб ўтгани хабар қилинган эди.

Судга уйидан қатнаган Маҳмуд Ражаб суд залидаги темир панжара ортида эмас, очиқда ўтирди.

Маҳмуд Ражабга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми (Диний экстремизм, айирмачилик ва фундаментализмни тарғиб қилувчи материаллар контрабандаси) билан айблов илгари сурилган эди. Бу моддаларда 5 йилдан10 йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган.

Маҳмуд Ражаб жорий йилнинг март ойида Истанбулдан мухолифатчи шоир Муҳаммад Солиҳ асарларини олиб келаётганида Тошкент аэропортида ушланиб, қўлидаги китоблар тақиқланган адабиётлар сифатида олиб қўйилган эди.

Маҳмуд Ражаб ўзининг яқинлари, уни қўлловчи шахслар билан биргаликда 22 сентябрь куни тушдан кейин Гурлан туманидан Тошкентга пиёда йўлга чиққан, юриш иштирокчилари орасида ёши катта аёллар, ёш болалар, ҳатто чақалоғи билан чиққан бир аёл ҳам бор эди.

“Тошкентга юриш” қилгани учун 10 суткага қамалган 56 яшар шоир Маҳмуд Ражаб жазо муддатини ўтаб, 3 октябрь озод қилинган.

Маҳмуд Ражаб 10 суткага қамалган куни унинг “Тошкентга юришини” ëритган 32 яшар блогер Нафосат Оллошукурова ҳам 10 суткага қамалган ва қамоқдан чиқиши биланоқ Урганч туманида жойлашган Хоразм вилоят асаб-руҳий касалликлар диспансерига ëтқизилган эди.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (ЖҲҚҚ) Ўзбекистон маъмурларини яқинда блогерни зудлик билан озод қилишга чақирди.

Озодлик билан мулоқоти чоғида Маҳмуд Ражаб унинг "Тошкентга юриши"ни ёритган блогер, ҳозирда руҳий касаллликлар диспансерида қолаётган Нафосат Оллошукуровани тезроқ озод бўлиб, икки фарзанди бағрига қайтишини исташини" билдирди.

Шарҳларни кўринг (1)

Бу форум ёпилган

Алоқадор

XS
SM
MD
LG