Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2019, Тошкент вақти: 20:03

OzodTarmoq: Халқдан газни мутлақо узиб, экспорт қилиш керак!


OzodTarmoq - Озодликнинг янги рукни. Унда ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган, Озодлик тингловчиси (ўқувчиси, томошабини) қизиқишини уйғотиши мумкин матн, аудио ва видеоларни бериб борамиз.

OzodTarmoq рукнида берилаётган материалларда воқеа-ҳодисаларга берилаётган баҳолар мутлақо муаллифлар позициясидир. Муаллифлар позицияси Озодлик позициясига мос келмаслиги мумкин.

OzodTarmoqнинг бугунги сонида фарғоналик блогер Дима Қаюм Фейсбукдаги саҳифасида 22 август куни эълон қилган постни эътиборингизга ҳавола қилаяпмиз. Матн таҳрирсиз берилмоқда. Стилистика ва имло муаллифники.

***

Хаш-паш дегунча қиш ҳам кириб келади...
Шаҳарликларни билмадиму биз қишлоқликлар қиш фаслини тўғрироғи қиш азобларини ёмон кўрамиз!

Печка ўрнат, пули бор ўтин кўмирни зўри, пули йўқ кўмир тупроғи, молни бўқи, эшик-деразага плёнка қоқ, шам ғамлаб қўй...

Бир хона уйга қамалиб оламиз...
Хаммом ҳам дарс хонаю меҳмонхона ҳам шу уй бўлади.
Меҳмон келиб қолсами... ҳайрият меҳмон ҳам ўзимиздан тушинади...

Қишда нам ўтинни, калишни, нам тортган кўмирни ёқиш азобини ҳис қилишни ўзи азоб!

Эшикни оч уй тутаб кетди!
Эшикни ёп уй совиб кетди!
Болалар бурни оққан!
Икки кунда бир аптека....

Энг дахшати ис гази.. ёдингизда бўлса аввалги қишда кўплаб ўлим билан боғлиқ ходисаларни ёзишди ахборот сайтлари...

Ис гази, қўлбола печ, шланг орқали тортилди вахоказо ва хоказо... (айб ўлганда!)

Бирортаси "Айб бизда газ беролмадик Халққа!" демади...

Шукрким президентни ўзлари "Одамлар газсиз, электрсиз қийналмоқда!" деб гапиришмоқда...

Ахолини газ билан таъминланиш шарт бўлган биринчи масала аслида!

Ўзингни газингни экспорт қилиб яна қарз бўлиб қолиш кулгили!

"Янги йилни иссиқ уйларда кутиб олишади!" дейишди "ишондик!"

Бошқаси "Қишда газ бўлади!" дейишди ишондик! Аммо..!

Ҳақиқатдан Халққа тўлиқ газ беришни хоҳласаларинг бу Халқ бошида олиб юради сизни ишонинг!

Қишлоқлардаги кўп газ трубалари кесилиб кетди, грп лар чириб ётибди... тўлиқ газлаштириш учун камида 3 йил зарур!

Агар газ берамиз десаларинг қишлоқликларни ўзи пул тўплаб, трубада ўзлари тортиб келади! Фақатгина газ беринг!

Газ балонда газ бериш эса... ахир биз газни сотиб олмаяпмизку?

Шахсан ўзимни таклифим Халқдан газни мутлоқо узиб экспорт қилиш! Бу билан иқтисодимизни кўтарамиз!
Халққа эса узликсиз 24 соатли электр энергияси берилса бўлди!

Ўтин ва уларни нархи бу йил ошади. Бир мотороли 400-500 минг сўм бўлади... дарахтлар кесилаверади кесилаверади...

Қиш ғамини ёзда е!

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG