Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:02

Талабалари бир-бирларини пичоқлаган Тошкент юридик коллежи собиқ директори беш ярим йилга қамалди


Тошкент юридик коллежи собиқ директори Наталья Темирова 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди. “Газета.uz" нашрининг билдиришича, ҳукм Тошкент шаҳри Учтепа туман жиноят ишлари бўйича судида 10 август куни ўқилди.

Наталья Темирова, бундан ташқари, 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баробари миқдорида, яъни 52 421 250 сўм жаримага тортилди.

Коллежда иш юритувчи котиб ва ходимлар бўлими инспектори бўлиб ишлаган Абдулазизжон Салимжоновга эса 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг 310 баробари миқдорида, яъни 46 430 250 сўм жарима жазоси тайинланди.

Темирова ва Салимжонов коллеж маблағларини кўп миқдорда ўзлаштириш, мансабини суиистеъмол қилиш каби жиноятларни содир этганликда гумонланиб ўтган йилнинг декабрь ойи охирларида қамоққа олинган эди.

Наталья Темировага нисбатан юридик коллежга ноқонуний йўл билан ўқишга кирган талабаларга дипломлар бериш каби айбловлар ҳам илгари сурилган эди.

2017 йилнинг 6 октябрь куни мазкур коллеж ҳудудида 3-курс талабалари ўртасида жанжал чиққани, Саидкамрон Саидвоҳидов ўзининг икки коллеждоши — Асадбек Парпибоев ва Раҳматилла Ёрқориевга пичоқ билан тан жароҳати етказгани тўғрисида Озодлик хабар қилган.

Бу воқеа ортидан 7 октябрь куни коллеж директори Наталья Темирова ўз лавозимидан озод этилган.

Жабрланувчиларнинг бири — Асадбек Парпибоев шифохонага олиб борилганида кўп қон йўқотишдан вафот этганди.

Жорий йилнинг февраль ойи охирпларида Тошкент шаҳар Учтепа туман суди Саидкамрон Саидвоҳидовнинг устидан ҳукм чиқарган.

Туман суди ҳукми билан у5 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Бир неча кун аввалроқ Марғилондаги 1-сонли Меҳрибонлик уйининг собиқ раҳбарлари ва тарбиячиларига нисбатан 18 апрелда бошланган суд жараёни августнинг бошида якунлангани тўғрисида хабар берилганди.

Жамоатчилик томонидан Меҳрибонлик уйида етимларга ҳукумат ва халқаро ташкилотлар тарафидан ажратилган хайр-эҳсон пулларини талон-тарож қилганликда, болалар уйи тарбияланувчиларини жинсий ва жисмоний эксплуатация қилинганликда айбланганларга нисбатан “суд томонидан ўта енгил жазо чоралари қўлланилгани”дан норозилик билдирилган.

Сулдд ҳукми билан собиқ директор Камол Якубов ва директор ўринбосари Собиржон Усмонов 4 йилга озодликдан маҳрум этилган.

XS
SM
MD
LG