Линклар

Шошилинч хабар
21 феврал 2020, Тошкент вақти: 23:12

Эрон Туркия Сурия ҳудудида постлар ўрнатишига қарши эканлигини билдирди


Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аббос Мусовий

Эрон Туркия ҳарбийларининг Сурия ичида постлар ўрнатишини рад этди. Унинг вакили фикрича, икки мамлакат ўртасидаги чегаралар ҳурмат қилиниши шарт.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аббос Мусовий давлат телевидениеси орқали олиб кўрсатилган ҳафталик матбуот конференциясида Сурия билан Туркия ўртасидаги муаммолар “дипломатик йўл билан” ҳал этилиши кераклигини айтди.

‒ Биз Анқаранинг Сурияда постлар ўрнатишига қаршимиз... Суриянинг ҳудудий яхлитлиги ҳурмат қилиниши керак, ‒ деб айтди у.

Ўтган ҳафтада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб туришга рози бўлди. Бундан мақсад Сурия шимолидаги Туркия қўшинлари ҳужум қилган ҳудудларни курд қўшинларидан тозалаш ва уларнинг олиб чиқиб кетилишига вақт бериш эди.

22 октябрда берилган муҳлат тугаётгани сабабли Сурия курдлари халқ қўшинлари расмий вакилларининг билдиришича, улар АҚШ воситачилигида эришилган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги келишувга асосан, Сурия шимолидаги ҳудудлардан қўшинларини олиб чиқишга тайёр. Бунинг учун Туркия етакчилигидаги кучлар курд қўшинларига жанглар рўй бераётган шаҳарда қолиши ва тинч аҳоли эса чиқиб кетишига рухсат бериши керак.

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли 20 октябрда Анқара “бирорта ҳам курд жангариси” режалаштирилаётган “хавфсизлик ҳудуди”да қолишини истамаётганини, Туркия қўшинлари Сурия президенти томонида жанг қилаётган Россия билан курд жангариларини Суриянинг Манбиж ва Айн ал-Араб минтақаларидан чиқариб юбориш масаласини келишиб олмоқчи эканини айтди.

Эрдўғоннинг 22 октябрда Россия президенти Владимир Путин билан Қора денгиз бўйидаги Сочи курорт шаҳрида учрашуви режалаштирилган.

Жанглар давом этаётган шаҳарлардан ўн минглаб тинч аҳоли қочиб чиқди, кўплаб ташкилотлар Туркия қўшинлари ўзбошимчалик қилаётгани ва одамларни қатл этаётгани сабаб гуманитар фожиа рўй беришидан хавотирга тушиб қолган.

Бутун дунёда НАТО аъзоси бўлган Туркиянинг Суриядаги ҳужумларига нисбатан норозилик ортиб бормоқда. Ғарб мамлакатлари раҳбарлари Туркияга қурол-яроғ сотишни тақиқлаб қўйди, АҚШ президенти Дональд Трамп агар Туркия ҳаддидан ошадиган бўлса, иқтисодиётини “вайрон этиш” билан таҳдид қилди.

Трампнинг 6 октябрда АҚШ қўшинларини Сурия шимоли-шарқидан олиб чиқиш тўғрисидаги қарорини кўпчилик Туркия амалиётлар ўтказиши учун “яшил чироқ ёниши” деб тушунди. АҚШ қўшинлари ўша ерда Асадга қарши кураш ва Ислом давлати радикалларига қарши узоқ давом этган уруш вақтида курд қўшинлари билан елкама-елка жанг қилган эди.

Танқидчилар Трамнинг қарорини АҚШга иттифоқчи бўлган курдларга нисбатан “сотқинлик” деб атади. Кўпчилик курд халқ қўшинлари қамоқда ушлаб турган минглаб ИД маҳбуслари жанглар вақтида озодликка чиқиб кетиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

АҚШ вице-президенти Майк Пенс эълон қилган келишувга кўра, барча ҳарбий ҳаракатлар 5 кунга тўхтатилиши, Қўшма Штатлар Туркия чегарада ўрнатишга интилаётган “хавфсиз ҳудуд”дан курдлар етакчилигидаги қўшинлар олиб чиқиб кетилишига шароит яратиб бериши керак эди.

Эрдўғон мабодо курд қўшинлари 22 октябрга қадар олиб чиқиб кетилмаса, “биз ишни тўхтатган жойимиздан бошлаймиз ва террорчиларнинг бошини янчишни давом эттирамиз”, дея огоҳлантирган эди.


Алоқадор

XS
SM
MD
LG