Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2020, Тошкент вақти: 09:01

Туркманистон расмийси икки киши коронавирус юқтирганига оид хабарни кескин рад этди


Ашхобод яқинидаги Чўганли касалхонаси.

Туркманистондаги тиббиёт ходимлари иддаосича, пойтахт Ашхобод яқинидаги касалхонада камида 2 нафар туркман коронавирус юқтиргани аниқланган.

Чўганлидаги шифохона ходими “Озодлик” радиоси мухбирига 2 мартда 2 киши карантин ва “қаттиқ изоляция”да ушлаб турилганини айтди. Бунга уларга 10 кун олдин COVID-19 ташхиси қўйилгани сабаб бўлган.

Бу Марказий Осиёда илк коронавирус инфекцияси юққан ҳолат бўлиши мумкин.

Шифохона ходими иккала ҳолат қаттиқ сир сақланаётганини, буни ҳатто шифохона ходимлари ҳам билмаслигини маълум қилди. Бундан ташқари, ўша кишилар коронавирусни чет элда ёки Туркманистоннинг ўзида юқтиргани маълум эмас.

Шифохонанинг бошқа бир ходими коронавирус юқтиргани тасдиқланган “бир қанча” беморлар у ерда даволанаётганини, аммо Чўганлида бу вирусни юқтирганлардан ҳеч ким ўлмаганини билдирди.

Шифохоанинг иккала ходими ҳам ҳокимият идоралари ўч олишидан қўрқиб, исмини ошқор қилишни истамади.

Ашхободдаги Юқумли касалликларнинг олдини олиш ва даволаш маркази ходими 3 мартда Туркманистонда беморлар коронавирус юқтиргани ҳақидаги гап-сўзларни кескин рад этди.

Туркманистонда коронавирус ҳақида гапиришга тақиқ қўйилган, ўтган йил декабридан бери тарқалиб, шу кунгача 3200 дан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлган касаллик ҳақида на ҳокимият идоралари ва ахборот воситалари оғиз очди.

Бироқ Туркманистон ҳокимият идоралари COVID-19 касаллигини келтириб чиқарадиган вирус тарқалиши олдини олиш учун бутун мамлакат бўйлаб чоралар кўрмоқда.

Мамлакатдаги мактаблар ва давлатга қарашли бошқа бинолар доимий тарзда хлор билан дезинфекция қилинаётгани хусусида хабарлар олинмоқда.

3 мартда эрталаб Ашхободдаги кўплаб давлат идоралари ходимлари иш жойларига киришдан олдин бурнига номаълум мойни суртгани кузатилган.

Туркманистонда жуда кам кузатилган ҳолат – одамларни ҳар хил нафас йўллари касалликларидан ўзини ҳимоя қилиши кераклигидан хабардор қилувчи флаерлар тарқатилган, лекин уларда коронавирус ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.

Шу билан бирга сўнгги ҳафталарда чегарада хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, ватандошлар чет мамлакатларга сафар қилмасликка даъват этилмоқда. Ердаги чегаралар, денгиз портлари ёпилган, учоқда мамлакатга келаётган йўловчилар назорати кучайтирилган.

Пойтахтда тўй ва бошқа ижтимоий тадбирлар бекор қилинмоқда, спорт заллари ҳамда сузиш бассейнлар ва бошқа спорт иншоотлари ёпиб қўйилди.

Хитойдан қайтиб келган 470 туркман аэропортдан тўғри Лебап вилоятидаги карантин зонасига олиб бориб жойлаштирилди.

4 мартда Туркия ва Европа мамлакатларига кетаётган туркманлар учоқлардан оммавий тарзда тушириб олинди ва Беларусга қатнаётган рейслар тез орада бекор қилинади.

Туркманистондан фарқли ўлароқ, мигнтақадаги унга қўшни мамлакатларда коронавируснинг олдин олиш тадбирлари тўғрисида очиқ гапирилмоқда. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги ахборот воситалари коронавирус тарқалиши билан боғлиқ жаҳонда вужудга келган бўҳрон ва унинг тарқалиши олдини олиш усулларини батафсил ёритмоқда.

Шарҳларни кўринг

Алоқадор

XS
SM
MD
LG