Линклар

Шошилинч хабар
04 апрел 2020, Тошкент вақти: 11:37

Туркманистонда ўқитувчиларга яшил ручка ва яшил блокнот тутиш буюрилди


Туркманистон парламенти депутатлари президентнинг айтганларини ёзиб олмоқда.

Туркманистон расмийлари давлат ташкилотлари ходимларини, хусусан мактаб ўқитувчиларини “бир ўлчамга солиш” чораларbни кучайтирар экан, улар олдига янгидан-янги талаблар қўймоқда.

Олдинроқ мактаб ўқитувчиларининг фақат ташқи кўринишига доир талаб қўйилган эди. Масалан эркак ўқитувчилар бир хил дўппи кийиши, аёл ўқитувчилар эса бир хил рўмолда бўлиши лозим эди. Эндиликда улар бир хил ручка ва блокнотлардан фойдаланишга мажбур қилинмоқда. Бу борадаги тафсилотларни 17 феврал куни Озодлик радиоси туркман хизматининг Туркманистондаги мухбири маълум қилди.

"Ашхободдаги 2-, 4- ва 7- ўрта мактабларнинг ўқитувчиларига туркман гилами рангида бўлган, ҳар бирининг нархи 45 манат турадиган 5 дона ручка ва нархи 50 манат бўлган яшил рангли блокнот сотиб олиш буюрилди", - деб хабар қилди Озодлик мухбири 17 февралда. Манатнинг долларга расмий курси 3.5:1

Мухбирнинг айтишича, яшил ручкалар Туркиядан олиб келингани боис Туркманистонда жуда ҳам қиммат туради. «Туркманистонда ручка ишлаб чиқарилмайди, буюртма асосида Россия, Туркия ва Хитойда ишлаб чиқарилади ва шу мамлакатлардан олиб келинади», - дея таъкидлайди мухбир.

Туркман гиламлари нақши акс этган яшил ручка ва блокнотлар мажлислар вақтида ўқитувчилар ёзиб ўтириши учун керак бўлади.

Ўқитувчилар учун яшил ручка ва дафтарлар уларнинг кийимига оид талабларга қўшимча бўлди. Туркманистонда таълим муассасалари ходимларининг ташқи кўриниши ва кийимлари, шунингдек, ўқувчиларнинг кийими давлат томонидан қатьий назорат қилинади.

11 февраль куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг парламент депутатлари билан учрашуви давлат телевидениеси орқали намойиш қилинар экан, депутатлар бошқа амалдорларнинг яшил ручкаларда яшил дафтарларга нималарнидир ёзаётганини кўриш мумкин эди. Видеолавҳадан яшил ручкалар эгаларининг мақомига қараб бир-биридан фарқ қилишини кўриш мумкин.

Масалан, президентнинг қонун чиқарувчилар билан учрашувида Межлис раиси Гулшат Маммедованинг ручкаси ингичка ва оддий ручка билан қайднома ёзаётган депутатларга нисбатан анча чиройли ва каттароқ эканини кўриш мумкин.

XS
SM
MD
LG