Линклар

Шошилинч хабар
18 сентябр 2019, Тошкент вақти: 08:11

Озодлик материаллари ортидан президент Мирзиёев Андижон ҳокимига танбеҳ берди


Шуҳрат Абдураҳмонов

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 июль куни ўтказган ҳукумат мажлисида Андижон вилояти ҳокимини танқид қилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 5 июл куни ўтказилган селектор мажлисида вилоят ҳокими билан боғлиқ "Интернетда тарқалган" (маҳаллий матбуот Озодликни тилга олмаслик учун "интернетда тарқалган" деб ишора қилади) хабарларни кузатганини айтган.​

Май ойида президентнинг Андижон вилоятига ташрифи вақтида кўзбўямачиликни фош этувчи Озодлик мақоласи мамлакат бўйлаб шов-шувга сабаб бўлганди.​

Озодлик 6 нафар аёлга президент совғаси сифатида коттежлар берилиши ваъда қилингани, лекин президент Тошкентга қайтгач, улардан уйлар қайтариб олингани ҳақда хабар берганди.​

26 июн куни Озодлик Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ўтказган йиғилишининг аудиоси ва ҳокимнинг ҳақоратли сўларини ошкор қилганди.

Шу мажлисда Абдураҳмонов вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғини "ифлос, ҳайвон, ҳезалак", Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирини эса "мараз", "вазирча", деб сўккан эди.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:14 0:00
Бевосита линк

“Кун.уз” нашри президентнинг Андижон вилояти ҳокимига қарата: “Сени ҳурмат қиламан. Лекин интернетдаги гаплар дилимни оғритди. Оғир-босиқ бўл. Садоқат бошқа, амал бошқа”,деган сўзларидан иқтибос келтирган.

Ўз навбатида ҳоким йўл қўйган хатоларини тушуниб етганини айтиб, бу ҳолат учун узр сўраган ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига ваъда берган.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 2018 йил 17 апрель куни ўқитувчи ва шифокорларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш масаласида ўтказган селектор йиғилишида, бир неча ҳокимга ҳайфсан эълон қилиб, Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевни охирги марта огоҳлантираётганини айтган эди.

Аммо, бу огоҳлантиришдан кейин ҳам Дилмурод Раҳматуллаев 15 май куни ободонлаштириш ишларига етарли эътибор бермаган маҳаллий ташкилот раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларини "ифлос, худо урган, мараз, пес, мохов, ҳаром ва латта" каби сўзлар билан ҳақорат қилган эди.

Андижон тумани ҳокими Улуғбек Исомиддинов ва Бўз тумани собиқ ҳокими Абдурашид Мамиров ҳокимликдаги йиғилишда боғча, мактаб ва коллеж раҳбарларини “наҳс, тварь, итдан тарқаган, ҳаром” каби сўзлар билан ҳақорат қилган эди.

XS
SM
MD
LG