Линклар

Шошилинч хабар
24 сентябр 2020, Тошкент вақти: 03:54

Наманганда туғилган эгизакларга Зироатхон, Саида ва Шаҳноза исмлари қўйилди


Чортоқ тумани ҳокимининг биринчи муовини Акмалжон Умрзоқов ва туман ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси Адиба Асрақуловалар эгизаклар туғилган хонадонда. Сурат Чортоқ туман ҳокимлиги расмий сайтидан олинди.

Наманганнинг Чортоқ туман, "Навбаҳор" маҳалласида яшовчи Аҳмаджон Қодиров ва Одинахон Алтимешовалар оиласида январь ойида туғилган уч эгизакка Зироатхон, Саида ва Шаҳноза деб исм қўйилди.

Эгизакларнинг отаси уларга ушбу исмларни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг рафиқаси ва қизлари шарафига қўйганини туман ҳокимлиги расмийларига айтган.

Аҳмаджон Қодиров ва Одинахон Алтимешовалар оиласида эгизаклар туғилишидан олдин ҳам уч қиз бўлиб, энди улар биратўла олти фарзанднинг ота-онасига айланишди.

Тўнғич қиз – Мадинабону Абдулхафизова 5-синф, иккинчиси – Муштарий 2-синф ўқувчиси. Учинчиси – Муслима 6 ёшда.

Тўнғич қиз – Мадинабону Абдулхафизова 5-синф, иккинчиси – Муштарий 2-синф ўқувчиси. Учинчиси – Муслима 6 ёшда.
Тўнғич қиз – Мадинабону Абдулхафизова 5-синф, иккинчиси – Муштарий 2-синф ўқувчиси. Учинчиси – Муслима 6 ёшда.

Чортоқ тумани ҳокимининг биринчи муовини Акмалжон Умрзоқов 5 февраль куни Озодлик билан суҳбатда уч эгизак туғилган хонадонни зиёрат қилгани, болалар аравачаси ва чақалоқлар учун зарур бўлган бошқа буюмларни етказганини айтди.

- Маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари бизда учта эгизак туғилди, дейишди. Ундан олдин ҳам уларнинг уч қизи бўлиб, булар бирваракайига олти қизнинг ота-оналарига айланишган экан-да. Шунинг учун ҳокимимизнинг ташаббуслари билан хонадонга ўзларимиз бориб, чақалоқларга ҳомийлар томонидан берилган совғаларни топширдик, - деди Умрзоқов.

Озодлик эгизакларнинг ота-онаси билан боғлана олмади.

Чортоқ тумани ҳокимлиги расмий сайтида маълум қилинишича Одинахон Алтимешова асли Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидан.

У 2006 йил ноябрда Чортоққа келин бўлиб тушган.

Турмуш ўртоғи Адҳамжон Қодиров уста. У иморатсозлик билан шуғулланади.​

Ўзбекистонда туғилган эгизакларга президентларнинг исмларини қўйиш ва бунинг эвазига президент номидан совға олиш анъанага айланган.

Ўзбекистон президенти бугдан олдин ўз исми берилган эгизак чақалоқларга Cobalt машиналарини ҳам совға қилган.

Аммо, ҳозир президент исмлари берилган эгизакларга машина бериш тўхтатилган.

Акмалжон Умрзоқов уч эгизак кўрган оилага совғалар улар ўз фарзандларига президент рафиқаси ва қизлари исмларини қўйгани учун берилмаганини айтди:

- Бу оила Cobalt олиш ёки совғалар олиш учун бу исмларини қўймаган, чин кўнгилдан шу исмларни қўйган экан-да. Исмни танлаш ота-онанинг ўзига боғлиқ. Бу ерда фалончининг исми қўйилди, давай совға бериш керак, деган гап бўлаётгани йўқ. Туман ҳокимимизнинг шундай ташаббуси борки, ҳар бир чақалоқ, уларга қандай исм қўйилишидан қатъи назар эътибордан четда қолмасин. Масалан, ўтган йили ҳам бизда учта чақалоқ туғилган эди, уларга бошқача исмлар қўйилган, уларга ҳам совғалар берганмиз. Янги йилнинг олтинчи сониясида туғилган чақалоқларга ҳам совғалар бердик ва бундан буён ҳам берамиз, - деди Чортоқ тумани ҳокимининг биринчи муовини Акмалжон Умрзоқов.

Ўзбекистоннинг аввалги президенти Ислом Каримов исми берилган чақалоқларнинг ота-оналари ҳам совғалар билан сайланганди.

Ислом Каримов президент бўлган даврларда уч эгизак туғиб¸ уларга Ислом, Карим, Абдуғани исмлари қўйган оилаларга бешик, коляска, бола пули берилган.

2013 йилда бирваракайига тўрт ўғил кўрган тошкентлик Гулшан Ҳайдарова чақалоқларига Ҳасан, Ҳусан, Ислом ва Карим деб исм қўйганидан сўнг ўзига уч хонали квартира беришганини Озодликка билдирган эди.

Аммо, Ислом Каримов 2016 йилда оламдан ўтиб ўрнига янги президент келиши ортидан Гулшан Ҳайдарова Ҳасан, Ҳусан, Ислом ва Карим деб исм қўйган болаларига алоҳида ëрдам кўрсатиш тўхтаб қолганини айтганди:

​- Президентимиз қазо қилганларидан кейин бола пули тугади, ёрдамлари тугади, лекин раҳмат, ҳозирча боғчалари текин, - деганди Озодлик мухбири гаплашган Гулшан Ҳайдарова 2017 йилда.

Ўзбекистонда ҳозирги ва аввалги президентлар рафиқалари ва қизлари шарафига исм қўйилиши илк ҳолат эмас.

2019 йилнинг май ойида Фарғона шаҳрида яшовчи Исломжон ва Дилоромхон Исроиловлар оиласида туғилган уч эгизакка Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахон деб исм қўйилганди.

Уларга президент номидан Cobalt машинаси совға қилинганди.

Шарҳларни кўринг (15)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG