Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2019, Тошкент вақти: 02:55

Тошкентда туғилган эгизакларга Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари қўйилди


Гурланда туғилган чақалоқлар

18 декабрь куни Тошкент шаҳрида Руслан Қорёғдиев хонадонида ​ бирваракайига туғилган уч ўғилга Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйилди.

Яқинларига кўра, Руслан Қорёғдиев ва Моҳигул Шойиқулова​ ўғилларини ​Ўзбекистон президенти шарафига номладилар.

Тошкентда туғилган уччовлонга Ўзбекистоннинг ҳозирги президенти Шавкат Мирзиёев шарафига исм қўйилиши илк ҳолат эмас.

Ўтган йил худди шу пайт ​Хоразмнинг Гурлан туманида Мансурбек Матжонов дунёга келган уч ўғлига Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйганди.

2017 йилнинг апрель ойида эса Бухорода Жамшид Шодиев бирваракайига туғилган уч ўғлига Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб номлаганди.

Ўзбекистонда эгизак фарзандларига президент исмини бериш Ислом Каримов президентлиги даврида урф бўлганди.

Тўрт йил аввал Андижондаги оилалардан бирида туғилган 3 эгизак ўғилларга Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги президенти шарафига Ислом, Абдуғани ва Каримжон деб исм берилган эди.

2013 йилда эса тўрт ўғил кўрган тошкентлик 33 ёшли Гулшан Ҳайдарова чақалоқларига Ҳасан, Ҳусан, Ислом ва Карим деб исм қўйган эди.

2017 йил декабрида Озодлик билан суҳбатлашган Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги мулозими эгизакларга президент исмини қўйган оилаларни сийлаш анъанаси ўтмишга айлангани, янги туғилган чақалоқларга ижтимоий ёрдам¸ қандай исм қўйилишидан қатъий назар¸ ҳаммага бир хил тақсимланишини айтганди.

OzodTa'sir

XS
SM
MD
LG