Линклар

Шошилинч хабар
24 октябр 2021, Тошкент вақти: 23:14

“Қийноқ машинаси”: Россиялик ҳуқуқбон қамоқда тасвирга олинган видеоларни эълон қилди


Россиянинг Иркутск минтақасидаги 19-сонли жазо муассасаси. Иллюстратив сурат.

Россиялик таниқли инсон ҳуқуқлари фаолининг айтишича, унинг жамоаси Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) ва Федерал жазони ўташ хизмати (ФСИН) агентлари маҳкумларни қийноққа солгани акс этган кўплаб видеоларни қўлга киритган.

Владимир Осечкиннинг 4 октябрь куни Фейсбук саҳифасида ёзишича, видеолар ФСБ ва ФСИН ходимлари маҳбусларни ўзлари билан ҳамкорлик қилишга мажбурлаш учун зўрлаётгани, қийноқнинг бошқа турларини қўллаётган, маҳбусларнинг “ўзини қийноқ машинасининг бир қисмига” айлантириб, уларни бошқа маҳбуслар ортидан “қулоқ”лик қилиш ва уларга қарши терговчилар ёзган баённомаларга қўл қўйдиришга мажбурлаётганини “исботлайди”.

Россия прокуратурорлари 5 октябрь куни Осечкин аввалроқ тарқатган видеолар юзасидан бошланғич тергов бошлаганганини маълум қилишди. Кремль сўзчиси Дмитрий Песков видеода акс этган ҳолатлар тўғрилигини аниқлаш учун “жиддий” текширув бошланишини айтди.

Vot-tak.tv вебсайтида қўйилган видеолардан бирида боғлаб қўйилган бир одамни бир неча одам катта таёқ билан зўрлаётгани тасвирланган.
Осечкиннинг айтишича, бу видео 2020 йил февралида Россия қамоқхонасида тасвирга олинган.

Mediazona вебсайти эълон қилган бошқа уч видеода эса, Саратовдаги қамоқхона касалхонасида маҳбуслар қийноққа тутилаётгани акс этган.

Осечкиннинг Vot-tak.tv га айтишича, 40 Гб ҳажмдаги видеоларни у IT- мутахассиси бўлган ва ҳозирда хорижга қочган бир собиқ маҳбусдан олган.
Ҳуқуқбоннинг сўзларига кўра, собиқ маҳкумнинг ўзи ҳам қийноққа тутилган ва қамоқхона маъмурлари ундан қийноқлар тасвирга олинган видеоларни қайта ишлашда фойдаланишган.

Осечкинга кўра, бу одам Владимир, Саратов ва Иркутскдаги бир қанча қамоқхоналарда 2018‑20 йилларда олинган видеолар сақланадиган компьютерга кира олган.

Осечкиннинг даъвосича, ушбу муддатда 200 нафарча маҳбус ФСБ ва ФСИН агентлари томонидан қийноққа тутилган, видеоларда эса 40 нафар маҳбуснинг қийноққа солиниши акс этган.

Бош прокуратура сўзчиси Андрей Иванов 5 октябр куни бошланғич терговнинг бир қисми сифатида Саратовдаги жазони ўташ масканида маҳкумлар таҳқирлангани текширилишини айтди.

ФСИН эса, “маълумотнинг тўғрилигини текшириш учун” Москвадан ходимлар юборилганини билдирди.

Жамоатчилик мониторинги комиссияси раиси Денис Соболов ўтган олти ой давомида у ва минтақавий омбудсман видеолардан бирида тасвирланган қамоқхонага боргани, у ерда “бирорта ҳам маҳбус шикоят қилмагани”ни айтди.
Осечкин 2011 йилда Россия бўйлаб қамоқхоналардаги маҳкумлар ҳуқуқлари бузилишини кузатувчи “Gulagu.net” инсон ҳуқуқлари гуруҳини ташкил қилган. У 2015 йили Россияни тарк этган.

Июль ойида ФСБ ва ФСИНнинг талаби билан “Роскомнадзор” гуруҳнинг вебсайтини блоклаган эди.

XS
SM
MD
LG