Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:53

Журналист ўз раҳбарларини судга берди


Турғунбек Андижон телевидениесида муҳаррир бўлиб ишлаб келган Мукамбар Ҳайдарова Андижон телерадиокомпанияси раиси Ғайратбек Болтабоев ва бош муҳаррир Абдураҳмон Тўлановни судга берди.

Мукамбар Ҳайдарова Андижон вилояти ҳокимлигига қарашли телерадиокомпанияда 1998 йилдан буён муҳаррир вазифасида ишлаб келган. Судга берилган аризада таъкидланишича, танқидий руҳда материаллар тайёрлагани учун телерадиокомпания раҳбарлари унга доимий равишда тазйиқ ўтказиб келган.

М.Ҳайдарованинг сўзларига қараганда, танқидий материаллар тайёрлангач, ҳокимият органларидан ТВ раҳбарига телефон бўлади ва натижада материал эфирга узатилмайди. Материал узатилмагач, аҳоли ўртасида журналистнинг обрўси тушади. Телевидениеда журналистнинг эркин фикр билдиришига қаршилик кучли, дейди М.Ҳайдарова.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, андижонликлар сўзларига қараганда, Наманган ТВсидан фарқли ўлароқ, Аждижон ТВси деярли танқидий материал бермайди.

Ўзига тазйиқлар кучайгандан сўнг М.Ҳайдарова ариза ёзиб, ишдан бўшаган. Энди эса журналист ўзининг бузилган ҳуқуқлари тикланиши талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG