Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:07

Ҳаракатнинг баракаси бўладими?


Тўлқин 27 ноябр куни Толиб Ёқубов раҳбарлигидаги Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти расман рўйхатдан ўтиш учун олтинчи марта Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳужжат топширди.

Т.Ёқубовнинг айтишича, жамият инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Ўзбекистондаги биринчи ташкилотдир. Унинг таъсис қурултойи 1992 йил февраль ойида ўтказилган. Дастлаб жамиятда саксондан ортиқ аъзо бўлган эса, ҳозирда улар сони 600 дан ошиб кетган. Ўтган 12 йил давомида жамият рўйхатдан ўтиш учун беш маротаба ҳужжат топширган. Бироқ ҳар сафар мурожаатлар рад этилган.

27 ноябрь куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Толиб Ёқубов бошчилигидаги раҳбарияти ҳужжатларни Адлия вазирлиги масъул ходими Жалол Абдусатторовга топширди. У ҳужжатлар кўриб чиқилишини, қонун талабларига жавоб берса, Адлия вазирлиги ўз ваколатлари доирасида қонуний қарор қабул қилишини билдирди.

Ж.Абдусатторовнинг таъкидлашича, жамиятнинг рўйхатдан ўтиш ҳақидаги бундан аввалги мурожаатларининг рад қилинишига сабаб баъзи ҳужжатларнинг қонун талабларига жавоб бермагани, шунингдек, айримларининг қалбакилаштирилганидир. Шунингдек, Низомда жамиятнинг сайлов кампанияларида ҳам қатнашиши мумкинлиги белгилган. Ваҳоланки, дейди Ж.Абдусатторов, сиёсий партиялар ҳақидаги қонунга асосан сайловда фақат сиёсий партиялар иштирок этиши мумкин.

Бироқ Толиб Ёқубов Адлия вазирлиги масъул ходими билдирган фикрларни рад этди.

Ж.Абдусатторовнинг айтишича, бу гал топширилган ҳужжатларга жавоб қонунда белгиланган муддатда, яъни икки ой ичида жамият раҳбариятига етказилади.

Т.Ёқубовнинг таъкидлашича, жамият аъзолари бу сафар ҳам ҳукуматнинг расман рўйхатдан ўтказмаслигига тайёр туриши керак.

“Биз 12 йил давомида рўйхатдан ўтмай ишладик. Бундан кейин ҳам ишлайверишимиз мумкин”, деди жамият раиси.
XS
SM
MD
LG