Ўша акция иштирокчиси Комил Жамоловнинг айтишича, пикетдан сўнг унга нисбатан тазйиқ ўтказишга ҳаракат қилинган. Ногирон бўлганим учун бўлса керак, менга жисмоний куч ишлатиб тазйиқ қилишмади, дейди у.
Пикетда иштирок этганларнинг сўзларига қараганда, уларнинг талаби муайян даражада қондирилган. Яъни ногиронларнинг бир ойлик нафақаси берилган. Лекин бу ҳам кўзи ожизлар кўпроқ бўлган ҳудудлардагина кузатилган. Қолганлар эса ҳозиргача нафақасини ололмай юрибди.
Наманган шаҳар кўзи ожизлар жамияти раиси Абдурасул Содиқовнинг таъкидлашича, ногиронлар кўтариб чиққан муаммоларни вилоят миқёсида ҳал этишнинг иложи йўқ. Шунга қарамай, ҳар йили ногиронлар куни муносабати билан уларнинг 50 чоғлиси ҳокимликка таклиф этилиб, ёрдам кўрсатилади.
Поп шаҳрининг Зебунисо кўчасида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Ҳалима Ботированинг айтишича, ҳокимликдан ёрдам олаётган бу ногиронлар махсус танлаб олинади. Мен ҳам, хўжайиним ҳам ногирон. Лекин бизга на ҳокимликдан, на маҳалладан кўмак берилган, дейди у.
- Биз илгари Президент Каримовга жуда ишонардик, - дейди Ҳ.Ботирова. – Лекин ҳозирги кунда унга ҳам ишонч қолмади. Чунки ижтимоий муҳофаза тўғрисида қарорлар чиқарадию, унинг амалга ошишини таъминламайди.