Намойиш қатнашчилари нафақалар ойлар давомида берилмаётгани, пичоқ суякка бориб етгани, кимга мурожаат қилинса ҳам фойдаси йўқлигини баён қилди.
“Қўлига Қуръон олиб, қасам ичганлар бугун қаёққа қараётир? Халқни боқиш қўлидан келмаса, таслим бўлиши зарур”, дейди намойишчилардан бири.
Воқеаларни кузатиб борган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдусалом Эргашевнинг айтишича, Фарғона шаҳар алоқа бўлими раҳбари Нўъмон Каримов намойишчилар олдига чиқиб, алоқа бўлими ҳисобида бир тийин ҳам пул йўқлигини маълум қилган. У нафақа пулларини Марказий банк ўтказиб бермаётганини рўкач қилиб, одамларни тинчлантиришга уринган.
Намойишчилардан бирининг таъкидлашича, бугунги кунда Ўзбекистон телевидениеси бутун юртда байрам шукуҳи кезиб юргани тўғрисида жар солмоқда. Аслида эса одамларнинг егани нони, кийгани кийими йўқ.
Намойишчилар олдига чиққан ҳокимлик вакиллари ҳозиргина нафақа пуллари учун 70 миллион сўм ажратилгани, улар дарҳол ўз нафақаларини олишлари мумкинлигини маълум қилди. Бироқ, кузатувчиларнинг фикрича, ҳукумат фақат норозилик намойиши ўтказганларнинггина талабини қондирмоқда.