Линклар

Шошилинч хабар
01 декабр 2023, Тошкент вақти: 05:32

Аёл ўзини ёқмоқчи


Турғунбек 21 январь куни эрталаб Андижон вилояти божхона бошқармаси биноси олдида бир аёл ўзига ўт қўймоқчи бўлди.

У 10-12 ёшлардаги фарзанди билан “Жигули” русумли машина устига чиқиб олиб, қўлида бензин тўла шиша идишни тутганча, ўзини ёқиш ниятида эканини маълум қилди.

“Озодлик” мухбири аёл билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди.

“Наманган шаҳриданман. Ўзбекистон ҳудудидан ўзим сотиб олган товарларни қандайдир кишилар шахсини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатмаган ҳолда мусодара қилди. Андижон вилоят божхонасига боришимни айтишди. Тўрт кундан буён шу ердаман. Машина ичида ётиб қоляпман. Тўртта болам бор. Ўзим 2-гуруҳ ногирониман. Товарларни эртага берамиз, индинга берамиз, қанча пул берасиз, деяптилар”, деди аёл.

Аёл билан музокарага киришган божхона ходимининг айтишича, товарлар (6 та телевизор) Дўстлик-Андижон йўналишида қатновчи автобусдан мусодара қилинган. Бу товарларнинг эгаси бўлган наманганлик уч аёл юк ҳужжатларини божхоначиларга тақдим этмаган.

Божхона ходимлари ўзини ёқмоқчи бўлган аёл билан соат 18 гача музокара олиб борди. Бироқ аёл мусодара қилинган моллар қайтариб берилмаса, ўзига ўт қўйиши мумкинлигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG