Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:52

Арбоб жазодан ҳар боб билан қутуладими?


Фирдавс 3 февраль куни Қарши шаҳри жиноят ишлари судида Қашқадарё вилояти давлат мулкини хусусийлаштириш тизимининг 21 нафар ходими устидан суд жараёни ниҳоясига етди.

Маълумотларга кўра, ушбу тизим мансабдор шахслари устидан суд жараёнлари 2002 йил июль ойида бошланган. Суд тўрт ой давом этиб, қайта терговга жўнатилган. 2003 йил июлда бошланган суд жараёни ҳам шу тахлитда тугаган. Ҳар гал айбланувчилар сони ортиб борган. Навбатдаги суд эса 2003 йилнинг ноябрида бошланган эди. Бунда айбланувчилар сони йигитма биттага етган ва улардан олти нафари эҳтиёт чораси сифатида ҳибсда сақланган. Ҳибсдагилар орасида Давлат мулки қўмитасининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғиСултон Раҳмонов, унинг ўринбосари, бошқарма ҳисобчиси, баҳолаш комиссияси раиси, Қамаши туманидаги Қизилтепа санаторийси бош шифокори ва санаторий бош ҳисобчиси бўлган. Тергов жараёнида уларга давлатга 350 миллион сўм миқдорида зарар келтирганлик айби қўйилган.

Мустақил кузатувчи Саидмурод Қўчқоровнинг таъкидлашича, Қамашидаги физиотерапия санаторийсининг асл баҳоси 1 миллиард сўмдир. Лекин вилоятдаги хусусийлаштириш бошида турган шахслар уни 17 миллион сўмга сотган.

Кузатувчиларнинг билдиришича, айбланувчилар хусусийлаштирилаётган объектнинг нархини пасайтириш эвазига харидорлардан пора олган.

Маълумотларга қараганда, судда қатнашган прокурор айбланувчиларга, хусусан, Султон Раҳмоновга 10 йил қамоқ жазоси сўраган. Аммо судья Рустам Қўшоқов айбланувчиларнинг асосий қисмига, жумладан, С.Раҳмоновга нисбатан амнистия қўллаб, жазодан озод этган. Фақат Қизилтепа санаторийси бош врачи Акбарбек Муродов, санаторий бош ҳисобчиси, шунингдек, Давлат мулки қўмитасининг Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳисобчиси тўрт йилдан қамоқ жазосига ҳукм этилган.

С.Қўчқоровнинг айтишича, мазкур жиноий гуруҳнинг асосий раҳбарлари жазодан қутулиб қолган. Суд ҳукми эса жиноят жазосиз қолиши мумкинлигини очиқ-ойдин кўрсатган.
XS
SM
MD
LG