Мухбир билан суҳбатда бўлган 6-синф ўқувчиси ўрта мактабларда тарих фани 5-синфдан бошлаб ўқитилишини маълум қилди. Унинг айтишича, 5-синфда бронза даври, одамнинг пайдо бўлиши, кейинги синфда эса неондарталь одам ҳақида маълумот берилган. Ҳозир “Ўзбекистон тарихи”дан Эрон шоҳлари тўғрисидаги мавзулар ўтилмоқда.
Ўрта махсус таълим муассасаси талабасининг таъкидлашича, у биринчи курсда “Ўзбекистон тарихи”, “Миллий истиқлол ғояси” фанидан сабоқ олган.
Олий таълим муассасаси талабаси эса ўзининг геодезия йўналишида ўқишини, бу ерда тарих фани бир курс давомида ўқитилишини билдирди.
Файласуф ва тарихчи олим Абдуқодир Зоҳидий мустақилликдан сўнг яратилган тарих китобларининг савияси пастлигини таъкидлади. Унинг фикрича, 5-11 синфлар учун яратилган тарих дарсликлари кўп жиҳатдан талабларга жавоб бермайди.
“Президент ўзбек халқининг миллий давлатчилиги, этногенезни ўрганиш масаласини кўндаланг қўйганига қарамай, соҳасида етакчи ҳисобланадиган тарихчиларимиз яратган ўзбек халқи миллий давлатчилиги концепцияси марҳум академик Бобожон Ғофуровнинг “Тожикон” китобидаги концепциянинг айнан такроридир. Яъни ўзбеклар туркий халқ эмас, эрон тилли халқ, деган концепция дарсликларга зимдан сингдирилган. Концепцияда эрон тилли ўзбеклар, дейилмайди, лекин унинг мағзидан ўзбеклар туркий эмас, эрон тилли экани англашилади”, деди А.Зоҳидий.
А.Зоҳидийнинг таъкидлашича, тарих дарсликларида Эрон шоҳлари мавзуси бўлиши керак.
“Чунки, деди у, Турон Эрон билан азалдан рақобат қилиб келган. Лекин масала шундаки, Турон Эрон устидан, асосан, ғалаба қилган. Эронликлар асарларида, хусусан, Фирдавсийнинг “Шоҳнома”сида Туронга қарши туҳмат гаплар айтиб келинган. Масалан, Афросиёб (Алп Эр Тўнга) қораланган. Бу қоралаш “Авесто”дан бошланган”.
А.Зоҳидий шўролар давридаги қарашлар бугунги кундаги дарсликларда сақланиб қолганини билдирди. Унинг айтишича, Абусаид даврида Моварауннаҳр ҳудудини эронийлар босиб олгани ҳақидаги уйдирмалар ҳали ҳам ўқитилади. Аслида эронийлар Амударёдан шимолга умуман ўтган эмас. Бу эронпарастларнинг шовинистик ғояларига хизмат қилишдир. Шўро даврида рус тарихчилари ўзбеклар ва тожиклар орасига нифоқ солиш, ўзбекларнинг миллий нафсониятига тегиш учун Эрон Туронни босиб олган, деган ақидани илгари суриб келган ва бу ҳали ҳам ўқитилмоқда.
Унинг эътирофича, бугунги кунда тарихчилар оғизда совет даврини жуда ёмонлайди. Лекин дарсликларида совет даврида ёзилган китоблардан айнан кўчирган жойлари кўп.
“Хунлар масаласида тарихчилар Президентимизни чалғитган. Хунларнинг туркларга алоқаси йўқлигини уқтиришган. Бу масалани яхши билган тарихчилар ҳам эндиликда хунларни четлаб ўтишга интилмоқда. Аслида хунлар бизнинг аждодларимиз. Бу манбаларда аниқ исботини топган”, деди олим.
Мактаб ўқувчилари, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари талабалари “Озодлик” мухбири билан суҳбатда ўзларига тарих фани билан параллел равишда милий истиқлол ғоясига дахлдор дарслар ҳам ўтилишини билдирди. Бу дарсликлар, асосан, Президент Ислом Каримов асарлари ёки улар асосида ёзилган қўлланмалардир.
А.Зоҳидийнинг таъкидлашича, бу тоифадаги дарсликларни ўқитиш Ўзбекистон Конституциясининг 12-моддасига зиддир. Бу моддада ҳеч қайси мафкура давлат мафкурасига айлантирилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.
“Миллий мафкура ғояси ҳақидаги фанларни ўқитиш Президентнинг обрўсини тўкадиган даражага келиб қолди. Чунки Президент ҳақиқатда ўзбек халқининг туб миллий манфаатларини концептуал ифодалайдиган мафкура кераклигини айтган. “Миллий истиқлол ғояси” номли китобда эса Ўзбекистон миллий истиқлол ғояси мамлакатда яшайдиган барча халқларнинг миллати, дини, жинси ва ҳоказоларидан қатьий назар мақсадларини ифодалаши ёзиб қўйилган. Унда “миллий истиқлол ғояси” деганда “миллий” сўзини олиб ташлашга тўғри келади”, деди олим.