Линклар

Шошилинч хабар
03 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:07

Иш ҳақига – бўз


Зикрилло Ишонч “Тоштўқимачи” очиқ акциядорлик жамияти ишчиларига ойлик маошлари эвазига шу корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар берилмоқда.

Бу ҳақда мазкур жамият ишчиларининг ўзлари маълум қилди. Уларнинг билдиришича, маош ўрнига комбинатда ишлаб чиқарилган бўз, чит, чойшаб тарқатилмоқда. Ишчиларга ноябрь, декабрь ва январь ойлари учун маош тарқатилмай, турли матолар берилган.

Ишчиларнинг сўзларига қараганда, маош эвазига берилаётган материаллар бозордагидан анча қиммат. Масалан, ишчиларга читнинг ҳар бир метри 355 сўмдан ҳисоблаб берилади. Улар эса матони зўрға 250-280 сўмдан сотади. Ўртадаги зарар эса ҳеч ким томонидан қопланмайди. Кўп ҳолларда эса маош эвазига тарқатилган матоларни ишчиларнинг ўзлари бозорма-бозор юриб, сотишга мажбур бўлади. Бозорларда эса уларни милиция ходимлари таъқиб қилади.

ОАЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси Саидаъзам Саидхоновнинг билдиришича, ишчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича касаба уюшмаси ва жамият раҳбарияти ўртасида шартнома имзоланган. У ишчи-хизматчиларнинг ойлаб маош олмаётганини рад этди, шунингдек, тарқатилаётган матолар тегишли қонунчилик талаблари асосида кредитга берилаётганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG