Линклар

Украина Мудофаа вазири Евхен Марчук Украина Қуролли Кучлари омборхоналаридан бир неча юз қанотли ракета йўқолганини маълум қилди.


“Ден” газетаси мухбири билан суҳбатда Марчук, ўша ракеталар қуроллар рўйҳатидан аллақачон чиқарилганини, аммо уларни топишнинг иложи бўлмаётганини айтган. У йўқолган ракеталар қандай русумдаги ракеталар эканини маълум қилмаган.
Бироқ Мудофаа вазирлиги матбуот вакили Константин Хивренкога кўра, Мудофаа вазири ҳаво ҳужумидан мудофаа қилишда қўлланиладиган “S-75” русумидаги ракетани назарда тутган.
XS
SM
MD
LG