Линклар

Бугун эрта тонгда Покистоннинг марказий қисмида уюштирилган ракета ва граната ҳужуми оқибатида олти полиция ходими яраланди.


Полиция маълумотига кўра, мотоциклда келган икки номаълум шахс Дера Исмоил Хон шаҳарчасидаги полиция идорасига ҳужум уюштирган.
Пойтахт Исломободдан 350 км жануби-ғарбда жойлашган Дера Исмоил Хон шаҳарчаси Покистон хавфсизлик кучлари ҳозирда аксил-террор амалиётлари олиб бораётган қабилалар яшайдиган минтақага яқин жойлашган. Ҳужумни Толиблар ёки Ал-Қайда жанггарилари уюштиргани тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG