Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:47

Марказий Осиëда наркотик моддалар гиëҳвандлар сонининг кўпайишига сабаб бўлмоқда


Арол Сўнгги йиллар мобайнида Афғонистонда етиштириладиган қорадори ва героинни Россия ва сердаромад Европа бозорларига олиб ўтишда Марказий Осиë мамлакатлари асосий транзит йўлга айланиб бормоқда. Яқинда минтақага сафар қилган БМТнинг Наркотик моддалар ва Жиноятчиликка қарши кураш бўлими бошлиғи Антоио Мария Костага кўра¸ Афғонистонда етиштириладиган наркотикларнинг камида 25 фоизи собиқ Совет республикалари орқали Европа мамлакатларига олиб ўтилади. Бу жараëн минтақада норкотик моддалар истеъмол қилувчилар сонининг кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Марказий Осиë мамлакатларида наркотик моддалар истеъмол қилувчилар сони тобора ортиб бораëтгани жиддий муаммога айланиб бормоқда. Бунинг асосий сабаби эса¸ қўшни Афғонистоннинг қорадори ва героин ишлаб чиқаришда дунëнинг "етакчи" мамлакатига айланганидадир.
Бундан ташқари минтақа мамлакатлардаги камбағаллик ва ишсизлик ҳам наркотиклар савдосининг кучайишига ва минтақада гиëҳвандлар сонининг кўпайишига туртки бўлмоқда. Натижада¸ айниқса¸ ëшлар орасида наркотик моддаларга ружу қилувчилар кўпаймоқда. Аëллар орасида ҳам гиëҳвандлар сони ортиб бормоқда.
Тожикистон пойтахти Душанбедаги гиëҳвандлар билан боғлиқ муаммолар билан шуғулланувчи нодавлат ташкилоти раиси Муртазоқул Хидировнинг айтишича¸ мамлакатдаги гиëҳвандларнинг учдан бир қисми аëллардир.
"Душанбеда наркотик моддалар истеъмол қилувчиларининг тақрибан 30 фоизи аëллардан иборат. Улардан айримлари наркотик моддалар сотиб олиш учун танфурушлик билан шуғулланади"¸ - дейди Хидиров.
БМТ томонидан 2002 йилда эълон қилинган ҳисоботга кўра¸ тахминан 15 миллион кишилик аҳолига эга Қозоғистонда 2000 йилга қараганда¸ гиëҳвандлар сони 186 минг кишига кўпайган. Аҳолиси сони 5 миллион бўлган қўшни Қирғизистонда эса¸ бу рақам 100 минг кишини ташкил этади. 6 миллион аҳолиси бўлган Тожикистонда 55 минг ва аҳолиси жиҳатидан Марказий Осиëда энг катта республика – 25 миллион фуқарога эга Ўзбекистонда наркотик моддалар истеъмол қилувчилар сони 65 минг билан 91 минг киши атрофидадир. Туркманистондаги гиëҳвандлар сонини аниқлаш имкони бўлмаган.
Яқинда наркотикларни назорат қилувчи Халқаро бошқарма Турманистонни гиëҳванд моддаларга қарши курашда халқаро жамоатчилик билан ҳамкорлик қилмаганликда танқид қилди.
БМТнинг Наркотиклар ва Жиноятчиликка қарши кураш бўлими минтақа бўйича директри Жэймс Каллаҳэннинг Озодлик радиосига айтишича¸ минтақада наркотиклар муаммоси айниқса¸ сўнгги икки йил ичида анча кучайган.
"Биз 2000 йилдан буëн ҳеч қандай текширув ўтказганимиз йўқ. Бутунлай ҳукуматлар тақдим этган маълумотларга таяниб иш тутдик. Минтақа ҳукуматларининг наркотик моддалар истеъмоли ҳақидаги ҳисоботларига кўра¸ ўтган бир неча йил мобайнида бу соҳадаги вазият озми-кўпми барқарорлашган эди. Менимча¸ Афғонистондан олиб ўтилаëтган наркотиклар ҳисобига вазият яна ëмонлашмоқда"¸ - деб таъкидлади БМТ вакили Каллаҳэн.
Афғонистонда кўкнор экиш "Толибон"нинг беш йиллик ҳокимияти даврида таъқиқланган эди. Бироқ¸ 2001 йилда АҚШ етакчилигидаги кучлар томонидан "Толибон" режими қулатилганидан кейин мамлакатда героин ишлаб чиқариш авж олиб кетди. Ҳозирги пайтда Марказий Осиëда мусодира қилинаëтган наркотик моддаларнинг тахминан 70 фоизи героиндир.
XS
SM
MD
LG