Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:36

“Ўзбек адабиёти”нинг туғилиши ва ...


Қарийб икки йил муқаддам “Ўзбек адабиёти” (www.literature.uz) номли сайт очилган эди. Сайтдан ўзбек адабиётининг кўзга кўринган намоёндалари, ёш ижодкорлар асарлари ўрин олиши режалаштирилгани кўпчиликни қувонтирганди. Бироқ, афсуски, ҳозирга қадар сайт ўзининг дастлабки қиёфасида турибди, яъни янгилаб борилаётгани йўқ.

“Ўзбек адабиёти” сайти Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Ёзувчилар уюшмаси томонидан ташкил этилган. Айни кунларда сайт тўлиқ очилмаётгани сабабли ундан маълумот олишнинг иложи йўқ.

Сайтнинг янгиланиб борилмаётгани сабабларини ўрганиш мақсадида “Озодлик” мухбири ЎзМУга ва Ёзувчилар уюшмасига мурожаат этди. Бу муассасалар вакиллари сайт фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан ишлар давом этаётганини, лекин бу борада айрим муаммолар борлигини айтиб, тугал жавоб беришни истамади.

Шундан сўнг “Озодлик” мухбири мамлакатда адабий сайтларни яратиш ва фойдаланиш, улар орқали адабий жараёнларни ёритиб бориш имкониятлари юзасидан адабиётшунос олимлар ва ижодкорларнинг фикрларини ўрганишга ҳаракат қилди.

Шоир ва ёзувчи Муҳаммад Алининг фикрича, Ўзбекистонда Интернет анча оммалашган. Шунинг учун унинг имкониятларидан унумли фойдаланиб, ўзбек адабиёти дурдоналарини ўзида жамлаган сайтларни кўпайтириш жуда зарур.

М.Алининг сўзларига қараганда, Вашингтон университети ходимлари томонидан махсус сайт очилган бўлиб, ундан ўзбек адибларининг инглиз тилига таржима қилинган бир қанча асарлари ўрин олган.

Ёзувчи Пиримқул Қодировнинг таъкидлашича, ўзбек тилидаги адабий сайтларнинг очилиши айни муддао бўлар эди. Бироқ ижодкорлар орасида компьютердан, Интернет имкониятларидан фойдаланиш оммалашмаган.

“Ўзбек адабиёти” сайтининг яратилишида иштирок этган адабиётшунос Санжар Содиқнинг эътирофича, Интернетдан фойдаланиш ва янги сайт очиш анча-мунча маблағни талаб этади. Ўзбекистондаги ҳозирги шароитда эса маблағ топиш муаммосини ҳал қилиш бир қанча мушкулликлар туғдириши мумкин
XS
SM
MD
LG