Линклар

Тожикистон собиқ Ички ишлар вазири Ёқуб Салимов иши юзасидан маҳкама жараёни 23 ноябр куни бошланиши мумкин.


Тожикистон Олий суди раиси ўринбосари Махмадали Ватанов 12 ноябр куни Душанбеда бўлиб ўтган матбуот конференциясида маҳкама ёпиқ эшиклар ортида ўтиши мумкинлигини билдирди.
Ватановга кўра, собиқ Ички ишлар вазири Салимов хоинлик, Тожикистон ҳукуматини ҳокимиятдан ағдаришга уринганлик, бандитизм, саботаж, хизмат салохиятини суиистеъмол қилганлик ва қуроллар савдоси билан шуғулланганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG