Линклар

Шошилинч хабар
02 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:05

Байналмилалчи жангчилар сайловга қатнашмоқчи эмас


Зикрилло Ишонч Ўзбекистонда истиқомат қилаётган 65 мингдан зиёд байналмилалчи жангчилар вакиллари “Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлиб ўтадиган парламент сайловига умид билан қарамаётганини билдирди.

Байналмилалчи жангчилардан бирининг айтишича, жамиятда бу тоифа кишиларга эътибор йўқ.Муаммолар эса кундан-кунга кўпайиб боряпти.Шунинг учун у сайловга қатнашмоқчи эмас.Чунки унга бирор умид боғлаётгани йўқ.

Афғонистон уруши ногиронлари маркази раҳбари Эркин Пўлатовнинг таъкидлашича, марказ ўз вакиллари 25 кишининг номзодини парламент ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига кўрсатган. Ўзи ҳам номзодини Қонунчилик палатаси депутатлигига Халқ демократик партияси маҳаллий кенгаши томонидан кўрсатишга ҳаракат қилган. Лекин партия марказий кенгаши номзодни рад этган.

ХДП марказий кенгаши аъзоси Анвар Эгамбердиевнинг айтишича, партия қурултойида кўрсатилган номзодлар тасдиқланган. Лекин номзодлар орасида Э.Пўлатов бўлмаган. Шунга қарамай, партия байналмилал жангчилар ва ногиронлар муаммоларига катта эътибор қаратмоқда.
XS
SM
MD
LG