Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:13

Уйсизлар қаерда яшасин?


Турғунбек Андижон вилояти Марказий Осиёда аҳоли энг зич яшайдиган ҳудудлардан ҳисобланади. Айни пайтда Андижон шаҳрида аҳолини уй-жой билан таъминлаш жуда катта муаммо бўлиб қолди.

Андижон шаҳридаги 1-Ёрбоши тор кўчаси 6-уйда яшовчи Илтифотхон Акбарованинг сўзларига қараганда, 2003 йил 27 ноябрда кутилмаганда уйига ўт кетган. Уй бутунлай ёниб кул бўлган. Шаҳар ҳокимлиги унга ҳеч қандай ёрдам бермаган. Вилоят ҳокимлигига қилинган мурожаат ҳам самарасиз қолган. Ёнғиндан сал-пал омон қолган бир хонада 12 невараси, 4 та келини, иккита боласи билан эридан ажраб келган қизи билан яшамоқда.

Лутфий кўчасида яшовчи Моҳидил Умарованинг таъкидлашича, у тўрт хонали уйда 6 фарзанди, 3 та келини, 7 набираси билан кун кечирмоқда. Икки ўғлини уйлантиришга, уйланган ўғилларини алоҳида қилиб чиқаришга уй йўқ.

Бўстон даҳасида яшовчи Машрабнисо Соҳибжонованинг айтишича, 600 киши уй масаласида вилоят ҳокими қабулига борган. Ҳоким Сайдулла Бегалиев уларга шахсан жавоб қайтариб, айни пайтда шаҳар кўчаларини асфальт қилиш билан шуғулланаётгани, 5 ойдан кейин уйсизларга ер ажратиш масаласини кўриб чиқишини билдирган. Лекин бу ваъда ҳалигача бажарилмаган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Садирохун Сўфиевнинг эътирофича, СССР вақтида уйсизларга навбат билан уй бериларди. Ҳозир эса бу ҳақда гапириш эриш туюлади.
XS
SM
MD
LG