“Бирлик” партияси раиси ўринбосари Ҳамдам Сулаймоновнинг сўзларига қараганда, йиғилишда, аввало, партиянинг рўйхатга олиниши учун Адлия вазирлигига берилган аризага келган жавоб муҳокама қилинган. Бу жавоб аввал топширилган аризага берилган жавобларга ўхшайди. Яъни жавобда йиғилган имзолар сохталаштирилгани айтилган.
Йиғилишда партиянинг Фарғона вилояти бўлими ҳузурида ёшларни бирлаштирувчи алоҳида гуруҳ тузилди. Гуруҳга 25 ёшли Бахтиёр Кабиржонов раҳбар этиб тайинланди.
Б.Кабиржоновнинг таъкидлашича, ёшларни демократик кучлар сафига жалб этиш мақсадида янги дастур ишлаб чиқилган. Мазкур дастур бўлиб ўтган йиғилишда маъқулланган.