Линклар

Шошилинч хабар
17 сентябр 2024, Тошкент вақти: 23:43

Мардикор ўзбекларнинг ўлиги Россияда қолиб кетяпти


Маълумотларга кўра, Россияга иш излаб кетиб, тақдири фожеали якунланган ўзбекистонлар кўпчиликни ташкил этади. Ҳатто маблағ бўлмагани сабабли баъзиларнинг жасадлари юртига олиб келинмай, Россияда кўмилмоқда.

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги Бордимкўл қишлоғидан Россияга пул ишлагани кетганлар кўпчилик. Шу қишлоқлик Адҳам Отабоев ва Мирқодир Исроилов ҳам Россияда бир йил давомида мардикорлик қилиб, ўтган йилнинг охирларига юртига қайтиб келган эди.

Уларнинг сўзларига қараганда, айни пайтда Россияда биргина Бордимкўлдан элликдан ортиқ киши ишламоқда.

“Шу кунга қадар Россияда қишлоғимиздан уч ёш йигит ўлди. Улардан биттаси - Луқмон Ҳакимовнинг жасади олиб келинди. Иккитасининг ўлигини олиб келишнинг иложи бўлмади. Йўл харажатларига маблағ топилмади”, - деди суҳбатдошлар.

Уларнинг айтишича, Россиядаги ўзбек мигрантларининг бирор-бир ҳуқуқи йўқ. Мардикорлар қул ўрнида кўрилади. Пули бўлмагани сабабли бу мамлакатдан юртига қайтиб кела олмаётганлар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

А.Отабоев ва М.Исроилов шу кунларда яна Россияга кетиш ҳаракатида юрибди.

Уларнинг таъкидлашича, Россияда ишлаш қанчалик таҳликали бўлмасин, кетишдан бошқа илож йўқ. Чунки Ўзбекистонда иш йўқ. Маош ўз вақтида берилмайди.
XS
SM
MD
LG